16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:28
Саломатлик 👁 213

ИНСОННИ ҚАДРЛАШ – УНИНГ СОҒЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШДАН БОШЛАНАДИ

ИНСОННИ ҚАДРЛАШ – УНИНГ СОҒЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШДАН БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш Агентлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан мамлакатимиздаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида аниқ режа асосида иш олиб борилмоқда.

Бўлинма томонидан ҳар йили турли байрам саналари муносабати билан “Саховат”, “Меҳр-мурувват” тадбирлари ўтказилиб, иккинчи жаҳон уруши ҳамда фронт орти меҳнат фахрийлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олинмоқда. Шу билан бирга зарур тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатиб келинаяпти. Бу каби тадбирлар айниқса, Наврўз – умумхалқ байрами арафасида янада оммавий тус олиб, ҳар бир маҳаллада, меҳнат жамоалари, айниқса, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш Агентлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тизимидаги ҳудудий комиссияларда кенг қамровли меҳр-мурувват тадбирлари амалга оширилади.

Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан 2-сонли Амударё туманлараро Тиббий Меҳнат экспертиза комиссияси раиси Гулистон Болимова раҳбарлигида мазкур комиссия аъзолари ҳам Амударё туманининг Янгиобод, Олмазор ҳамда Навоий номли маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонларида бўлишиб, уларни Наврўз байрами билан табрикладилар.

Хусусан, мутасаддилар Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалласида яшовчи Моҳимжон Ўрозбоева хонадонида бўлишиб, аввало хонадон бекасининг соғлиги невролог-шифокор Нодира Дўсимбетова томонидан тиббий текширувдан ўтказилиб, беморга зарур муолажалар бўйича тавсиялар борилди. Шу билан бирга, беморга витаминларга бой, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Байрам арафасида 2-сонли Амударё туманлараро Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси раиси Гулистон Болимова невропатолог-шифокор Нодира Дўсимбетова ҳамда тиббий ҳамшира Дилфуза Сапарбоевалар билан биргаликда Навоий номли маҳаллада истиқомат қилувчи Ойбек Ражабовалар хонадонида ҳам бўлдилар. Мазкур хонадонда уч нафар ногирон инсонларнинг борлиги ҳар қандай кўнгилда уларга ғамхўрлик ва меҳр-оқибат кўрсатиш истагини уйғотиши табиий. Чунки бу оилада икки нафар ака-ука ва келин ногиронлиги сабабли рўйхатда туришади. Гулистон Болимова раҳбарлигидаги мутасаддилар уларнинг соғлигини назорат қилиш билан бирга байрамона кайфият улашиб, ўз совғаларини топширдилар.

Шунингдек, масъуллар Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалласида ҳам бўлишиб, 1-гуруҳ ногирони Норгулой опанинг ҳолидан хабар олишди. Оғир дард туфайли тўшакка михланиб қолган Норгулой опанинг саломатлиги билан боғлиқ мурожаатига кўра, онахоннинг қон босими, таянч-ҳаракат аъзолари ҳолати текширувдан ўтказилиб, беморга баҳор фаслида зарур бўладиган муолажа чоралари бўйича тавсиялар берилди.

Наврўз – нафақат миллий-маънавий умумхалқ байрами, балки инсонларнинг ўзаро меҳр-мурувват, саховат ва инсонпарварлик туйғуларини ўзида мужассам этган ҳурмат ва эҳтиром, эъзоз ва эътибор айёми ҳамдир. 2-сонли Амударё туманлараро Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси томонидан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти ҳам инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, шахс сифатидаги қадрини улуғлашдан иборатдир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019