16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:32
Спорт 👁 285

Манғитда бокс бўйича очиқ турнир ўтказилмоқда

Манғитда бокс бўйича очиқ турнир ўтказилмоқда

Бокс дунёда ҳамма даврлар спорти, дея эътироф этилади. Ушбу спорт тури турли даврларда турлича кўринишда ривожланган ва даврлар оша бугунги кундагидек раундларга ажратилган ҳолда, улар орасида танаффуслар вақти белгиланган ва қўллар жароҳатлардан махсус ҳимоя қилинган ва юмшоқ қўлқоп кийган ҳолда  курашиш қабул қилинган. Шунингдек, спортчилар вазн тоифаларига ажратилиши бокснинг янада оммалашишига олиб келган.

Ўзбекистонда бокс ёшларнинг энг севимли, анъанавий спорт турларидан ҳисобланади. Айниқса кейинги йилларда ушбу спорт тури янада оммалашди. Мамлакатимизнинг  барча ҳудудларида бокс мактаблари фаолият юритиб келмоқда. Натижада бокс бўйича кўплаб олимпиада, жаҳон чемпионати ғолиблари ва совриндорлари етишиб чиқди. Бокс бўйича мамлакатимиз етакчи ўринлардан бирида туради.

Туманимиздан Ўзбекистон чемпионати, нуфузли халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари етишиб чиққанлиги билан амударёликлар ҳам ҳақли равишда фахрланадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб, 2005-2006, 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси бокс федерацияси соврини учун очиқ турнир айнан Манғитда ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас.

31 март куни Амударё тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Чордара маҳалласида жойлашган базасида ушбу нуфузли мусобақанинг очилиши маросими бўлиб ўтди. База ёнидаги мини футбол майдончасида очиқ турнирга куч синашиш учун етиб келган Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманлари, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри иқтидорли ва кучли боксчилари саф тортди. Туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида тўгаракларида шуғулланаётган ёш спортчилар турли спорт ўйинларини мусиқа садолари остида намойиш этиб, меҳмонларга хуш кайфият улашди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси бокс федерацияси раҳбари Аҳмад Сайланов очди ва барча иштирокчиларни ўзларининг салоҳиятини намойиш этишлари учун имкон яратган очиқ турнир билан қизғин қутлади ва иштирокчиларга муваффақиятлар тилади. Туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродов, очиқ турнир бош ҳаками, халқаро тоифадаги ҳакам Аҳмад Фозиловлар ҳам ёш спортчиларни ушбу тадбир билан қутлаб, рингда ўз куч ва маҳоратларини намойиш этиб, ғолиблик учун ҳалол ва сидқидилдан беллашишга чорлади.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг очиқ турнирнинг илк беллашувларига старт берилди. Мусобақа шу йилнинг 31 мартидан 3 апрелгача ўтказилиши режалаштирилган. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб ўтказилаётган очиқ турнирда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидан ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан жами 155 нафар ёш боксчилар 23 та вазн тоифасида иштирок этмоқда. 3 апрель куни финал жанглари ўтказилади ва ғолиблар тантанали равишда тақдирланади.

Ушбу нуфузли беллашувда иштирок этаётган ёш боксчиларга муваффақиятлар тилаймиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019