16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:40
Иқтисодиёт 👁 421

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган Аёқчи маҳалласида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган Аёқчи маҳалласида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди

Сўнги йилларда юртимиз бўйлаб “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган ҳудудларда йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа обектларини қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, умуман, аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Амударё туманининг Тўлқин овули ва Аёқчи маҳалласи ҳам “Обод қишлоқ” дастурига киритилди.

6 апрель куни Аёқчи маҳалласи ҳудудида дастур доирасида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг бошланиши муносабати билан табдир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Дастлаб, туман ҳокими Сўлтонбой Йўлдашев йиғилганларга “Обод қишлоқ” дастурини тез муддатларда ва сифатли тарзда амалга ошириш борасида тавсияларини берди. Шунингдек, дастур доирасида Аёқчи маҳалласи ҳудуди учун ажратилган 10,4 млрд. сўм маблағнинг манзилли ва мақсадли ишлатилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шундан сўнг туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Комолов йиғилганларга Аёқчи маҳалласида дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан кенг турда маълумотлар берди. Тақдимотда келтирилишича, Аёқчи маҳалласи ҳудудидаги 69-сонли умумтаълим мактаб биноси мукаммал реконстукция қилиниб, таъмирлаш ишларига 2 млрд 300 млн. сўм миқдорда маблағ сарфланади.

Шунингдек, Аёқчи маҳалла фуқаролар йиғини биносини таъмирлаш ишларига 360 млн. сўм миқдорида пул маблағлари ажратилиб, мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Қолаверса, маҳалла ҳудудида пиёдалар йўлакчасини қуриш, янги турдаги чиқинди контейнерини, тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойларини таъмирлаш, алоқа линияларини тортиш ишлари ҳам амалга оширилиб, жорий ишларга 616 млн. сўм миқдорда маблағлар сарфланади.

Дастур доирасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2 млрд. сўм маблағ эвазига 4 та сув иншооти барпо этиш ҳамда 1 млрд 550 млн. сўм эвазига бозор инфратузилмаларини бунёд қилиш кўзда тутилган.

Тақдимот ниҳосига етгач туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳар бир йўналиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан соҳа масъулларининг фикрларини тинглади ҳамда дастур ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

Шундан сўнг тадбир қатнашчилари “Яшил макон” акцияси доирасида Аёқчи маҳалла фуқаролар йиғини биноси олдида барпо этилаётган яшил майдонга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди.

Экилган ҳар бир ниҳол вақти келиб улкан дарахт бўлади ва обод қишлоққа айланаётган Аёқчи маҳалласи кўркига кўрк ва чирой бағишлайди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019