16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:05
Сиёсат 👁 362

СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ: АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚИМИЗНИНГ ҲАЁТДАН РОЗИ БЎЛИБ ЯШАШИДИР

СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ: АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚИМИЗНИНГ ҲАЁТДАН РОЗИ БЎЛИБ ЯШАШИДИР

Амударё туманининг 1-сектори ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарияти томонидан қатор амалий ишлар қилинмоқда. 2022 йилнинг 1-чораги мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, бу борадаги ишларнинг ижроси тизимли равишда давом эттирилаётганини кўриш мумкин.

Бугунги кунда 1-сектор ҳудудидаги 12 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида 8 минг 542 та хонадон таркибидаги 11 минг 574 та оилада 49 минг 907 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни сектор раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирокида ўтказилган йиғилиш баёнига кўра, 1-сектор худудида 270,5 млрд.сўмлик 25 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва 2 160 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Шундан саноат соҳасида 4 та лойиҳа амалга оширилиб, 1 895 та иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳасида 13 та лойиҳа бажарилиб, 216 та иш ўрни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 8 та лойиҳа амалга оширилиб, 49 та иш ўрнилари яратилиши белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига 2,6 млрд.сўмлик 3 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Бунинг натижасида 25 та янги иш ўринлари яратилди.

 Жорий йилнинг 1-чорагида “Йўл харитаси”да белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича белгиланган режалар асосида самарали фаолият олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июль кунги мухтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги 411-сонли Қарорига асосан сектор ҳудудида яшовчи ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни зарур дори-дармон воситалари, ногиронлик аравачалари ҳамда реабилитация воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жами 42 нафар фуқаро реаблитация техник воситалари ва кресло-аравачалари билан таъминланди.

 “Темир дафтар” рўйхатидаги оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари тарқатиш, уларнинг оилавий даромадини ошириш мақсадида сектор худудидаги хар бир махаллада хоким ёрдамчиси томонидан кам таъминланган оилалар шароити ўрганилиб, уларга қора мол, қўй-эчки, парранда бериш, оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида тикув машинаси, кичик конструкцияли иссиқхона қуриб бериш каби ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Ёшлар доимий ва кафолатли иш билан банд бўлса, аёл-қизлар ўзлари хоҳлаган йўналишида даромадли машғулот билан шуғулланса, оилаларда хотиржамлик бўлади, одамлар ҳаётдан рози бўлиб яшайдилар.

Сектор ҳудудида вақтинча ишсиз бўлган аёллар ва ёшларнинг 63 нафарини доимий ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 3 нафар ишсиз фуқарога давлат рўйхатидан ўтиш учун субсидиялар ажратиш, 26 нафар ишлаш истагини билдирган вақтинча ишсиз фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, 18 нафар ишсиз фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбга ўқитиш, хориждан қайтган 7 нафар меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш мақсадида сектор худудидаги хоким ёрдамчилари билан биргаликда 106 нафар фуқарога оилавий тадбиркорлигини бошлашлари учун 2,4 млрд сўмлик кредитлар ажратилди.

27 нафар фуқарога эса 127 млн. сўмлик субсидиялар берилиб, 224 нафар фуқаронинг ўзини ўзи банд қилиш чоралари кўрилди. Тадбиркорликка кўмаклашиш, янгидан кичик безнес субъектлари ташкил қилиш бўйича таҳлилий ишларни амалга ошириш борасида ҳудудда 31 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди.

Сектор ҳудудидаги 12 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида яшовчи 30 ёшдан юқори бўлган 24161 нафар хотин-қизлар хатловдан ўтказилди. Хатлов якунига кўра, “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига ижтимоий ҳимояга муҳтож 399 нафар ишсиз хотин-қизлар, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд 87 нафар, боқувчисини йўқотган 216 нафар, ижтимоий ёрдамга муҳтож 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган 89 нафар, уй-жойга муҳтож 25 нафар, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 117 нафар хотин-қизлардан иборат жами 933 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди. Ҳалқ депутатлари туман Кенгашига ушбу хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиш масаласи бўйича таклиф киритилди.

Муҳтарам Президентимиз топшириғига мувофиқ ҳар ҳафтада ёшлар билан мунтазам учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаш ва жойида ҳал этишга қаратилган “Сектор раҳбари ва ёшлар” мавзусида ошкора мулоқот тарзидаги учрашув ҳамда давра суҳбатлари ўтказиш анъанага айлантирилди.

Бундан ташқари, Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ҳамда 23-25 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ёшлар ҳаётига оид бир қатор топшириқларига мувофиқ ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим асосидаги ишлар йўлга қўйилди. Сектор ҳудудида мазкур Қарор ижросини таъминлаш бўйича штаб ташкил этилиб, тегишли корхона ва ташкилотлардан масъуллар бириктирилди. Маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилиб, зарур шароитлар яратилмоқда.

Ҳусусан, ёшлар етакчилари билан биргаликда сектор ҳудудида ўтказилган хатлов натижасида 5 304 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказилиб, анкета сўровномалари тўлдирилди ва 278 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди. Унга кўра, 38 нафар ёшлар ишга жойлашиш, 151 нафар ёшлар деҳқон хўжалиги юритиш учун ижара ҳуқуқи асосида ер олиш, 10 нафар ёшлар ўзининг тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида кредит ажратиш, 79 нафар ёшлар ижтимоий-иқтисодий муаммолари масалаларида “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилди. 1-чорак давомида “Ёшлар дафтари”даги 17 нафар ёшларнинг муаммолари тўлиқ бартараф қилиниб, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Инсонларнинг дард-у ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир. Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”, деган сўзлари ҳар биримизнинг, аввало, ҳар бир раҳбар ходимнинг кундалик иш режасини амалга оширишдаги асосий шиорига айланмоғи керак. Зеро, ана шу шиор асосида фаолият олиб бориш, энг аввало халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш мезонидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019