27.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
27.08.2026, 12:52
Қишлоқ хўжалиги 👁 44

Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида

Мустақиллик — бу фақатгина тақвимдаги байрам санаси ёки тарихий воқелик эмас, балки ҳар қайси инсоннинг ўз салоҳиятини намоён этиши, эркин меҳнат қилиши ва буюк мақсадлари сари дадил қадам ташлаши учун берилган энг олий неъматдир. Бу бебаҳо қадрият, аввало, ҳалол меҳнат қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, қалбдаги эзгу ғояларни ҳаётга татбиқ этиш ва давлат томонидан яратилган чексиз имкониятлардан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш демакдир.

Мамлакатимизнинг барча гўшаларида, барча соҳаларда бу ҳақиқатни тасдиқловчи ёрқин мисолларни кўплаб учратиш мумкин. Хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг эришаётган улкан ютуқлари ҳам сўзимизнинг яққол исботидир. Ана шундай фидойи ва меҳнаткаш инсонлар фаолияти билан яқиндан танишар эканмиз, мустақиллик берган имкониятларнинг реал ҳаётдаги ифодасига бевосита гувоҳ бўламиз.

Амударё туманида фаолият юритаётган “Ёқуббой Аширов” номли фермер хўжалигининг босиб ўтган йўли ва бугунги кундаги ютуқлари ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Бу хўжаликнинг тарихи ва унинг раҳбари Ёқуббой Ашировнинг ҳаёт йўли машаққатли меҳнат, тинимсиз изланиш ва ўз касбига бўлган чексиз садоқатнинг ёрқин намунасидир.

Ўз меҳнат фаолиятини оддийгина механизаторликдан, яъни ерга ишлов беришнинг энг қуйи, аммо энг муҳим бўғинидан бошлаган бу инсон бугунги кунда йирик ва кўп тармоқли хўжаликнинг тажрибали раҳбарига айланди. Мазкур фермер хўжалиги 2009 йилда ўз фаолиятини бошлаган эди. Дастлабки қадамлар 114 гектар ер майдонида фақатгина деҳқончилик қилиш, ерга уруғ қадаб, ҳосил олишдан иборат бўлган. Бироқ, йиллар давомида тўпланган бой тажриба, тинимсиз изланиш ва албатта, фидокорона меҳнат натижасида хўжалик фаолияти йил сайин кенгайиб, ривожланиб борди. Бугунги кунга келиб эса, ушбу хўжалик оддий деҳқончилик доирасидан чиқиб, кенг кўламли, кўп тармоқли йирик фермер хўжалиги мақомига кўтарилди.

Айни пайтда хўжаликда нафақат анъанавий деҳқончилик, балки чорвачилик, асаларичилик ҳамда полизчилик каби кўплаб муҳим йўналишларда ҳам қизғин ишлар олиб борилмоқда. Фермернинг далаларида етиштирилаётган сархил қовун, тарвуз ва бошқа турли хил полиз экинлари тўғридан-тўғри аҳолининг дастурхонига тортиқ қилинмоқда. Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий бозорларимизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган кундалик эҳтиёжини қондиришга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳамда нарх-навонинг барқарорлигини сақлашга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшмоқда.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан юқори ҳосил олиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, айниқса, пахтачиликни ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Ана шу мақсадга эришишнинг энг мақбул йўли — илғор инновацион агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш, қолаверса, илм-фан ютуқларидан, тадбиркорларнинг инновацион ғояларидан самарали фойдаланишдир. Пахтачилик мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан ҳисобланади ва бу соҳада катта малака, тажриба ҳамда ўзига хос мактаб яратилган.

Гарчи сўнгги йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар туфайли пахта экиладиган майдонлар 15-16 фоизгача камайган бўлса-да, омилкор деҳқонларнинг соҳага инновацион ёндашувлари натижасида мамлакатимизда пахта ҳосилдорлиги камаймади. Аксинча, илм-фан ва янги инновацион агротехнологияларни қўллаш пахта уруғчилик тизимини такомиллаштириш, меҳнат самарадорлигини ошириш ҳисобига ялпи пахта ҳосилини юқори кўрсаткичларга етказишга эришилмоқда.

Бу борада Амударё туманида ҳам ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Хусусан, ернинг маҳаллий шароитидан келиб чиқиб, турли касалликларга чидамли уруғлик маҳсулотларини танлаш ва экиш орқали пахтадан ҳар йили юқори ҳосил олишга эришилмоқда. Айниқса, “Ёқуббой Аширов” фермер хўжалигида пахта ва ғалла уруғчилиги йўналишида юқори натижаларга эришилмоқда.

Фермер хўжалигининг муваффақият сирларидан асосий омили — бу замонавий илм-фан ютуқлари ва илғор технологияларни ишлаб чиқариш жараёнига кенг жорий этишдир. Хўжалик ихтиёрида бугунги кунда энг сўнгги русумдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари жамланган. Оғир ер қазиш ишларини бажарувчи қудратли экскаваторлардан тортиб, ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиб олувчи мураккаб пахта териш машиналаригача бўлган турли хил техникалар мавжудлиги иш унумдорлигини кескин оширмоқда.

Хусусан, ўтган йили хўжалик томонидан замонавий ва юқори унумдорликка эга бўлган пахта териш машинасининг харид қилиниши, қўл меҳнатини камайтириш ва ҳосилни қисқа муддатларда сифатли йиғиб-териб олиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Янгиликларга интилувчан ва ҳамиша ўз фаолиятига инновацион ғоя ва ташаббусларни жорий этиш орқали пахта ва ғалла уруғчилиги соҳасида юқори натижаларга эришиб келаётган фермер тумандаги уруғлик пахта ва ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун янада қулайликлар яратиш мақсадида тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга пахта ва ғалла ҳосилдорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиш ниятида Хитой Халқ Республикасида бўлиб, хитойлик уруғшунослар фаолияти билан яқиндан танишди.

Шу билан бирга давлатимиз томонидан тадбиркор ва ишбилармонлар учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда 3 миллиард сўмлик имтиёзли кредит олди. Унга қўшимча 3 миллиард сўм ўз маблағи ҳисобига Хитой давлатидан пахта, ғалла ва бошқа донли экинлар уруғларини маҳаллий шароитда қайта ишлайдиган завод ускуналарини олиб келди ҳамда “Аму сара уруғлари” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхонага асос солди. Бу билан Ёқупбой Аширов саноатчи фермерга айланди.

Амударё туманида тенгсиз бўлган мазкур уруғчилик корхонаси тумандаги фермер хўжаликлари учун сифатли уруғлик маҳсулотларини етказиб бериш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда сифат ва самарадорликка эришишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бу йўналиш нафақат туман, балки бутун Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида қишлоқ хўжалиги соҳасини янги босқичга олиб чиқиш учун хизмат қиладиган истиқболли лойиҳадир.

Айни пайтда корхона жорий пахта йиғим-терим мавсуми олдидан 100 фоиз тўлиқ қувват билан ишлашга шай қилиниб, уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликларидан янги пахта ҳосилини қабул қилиш ва қайта ишлаш, сара уруғларни ажратиб олишга тайёр қилиб қўйилди. Корхонанинг барча цехлари, айниқса, пахтадан сара уруғларни ажратиб олиш механизмлари бенуқсон ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Корхона ишчилари ва мутахассислари махсус тайёргарликдан ўтказилиб, уларга меҳнат қонунчилиги ва техника хавфсизлиги қоидалари юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.

Биз ижодий жамоамиз билан корхонада бўлганимизда уруғлик сифатини назорат қилиш ускуналари, лаборатория жиҳозлари, пахтани қабул қилиш, тола сифати бўйича тоифаларга ажратишга қаратилган барча тадбирларни тез ва самарали амалга ошириш имконини берувчи технологиялар ишлаш учун шай ҳолатга келтирилганининг гувоҳи бўлдик. Бундан ҳам муҳими, мазкур корхонада фақат қишлоқ ёшлари меҳнат қилишиб, замонавий технологияларни маҳорат билан бошқаришмоқда.

Фермер Ёқуббой Аширов мамнуният билан таъкидлаганидек, буларнинг барчаси муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистонлик тадбиркорларга қаратаётган юксак эътибор ва рағбатлари туфайлидир. Ана шу эътибор ва рағбат туфайли туманнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланмиш Юқори қишлоқ маҳалласига саноат кириб келди, кўплаб маҳалла ёшларининг доимий ва мавсумий иш билан бандлиги таъминланди. Айни пайтда корхона меҳнат жамоаси ҳудуддаги уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликларидан дастлабки ҳосилни қабул қилиб олишга жиддий тараддуд кўрмоқда. Бундай тайёргарлик ва фидокорона меҳнат замирида жуда катта мақсадлар, эзгу ниятлар ётибди.

Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик фермерларга, умуман олганда, заҳматкаш халқимизга нима берди? Жавоб эса аниқ ва равшан. У авваламбор, инсонга эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, ҳалол меҳнат қилиш учун чексиз имконият тақдим этди. Тадбиркорликни ривожлантириш, ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш учун мустаҳкам замин ва қулай шароит яратди. Айнан шу имтиёзлардан фойдаланиб, янги йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкони пайдо бўлди. Энг илғор, замонавий техника ва инновацион технологияларни юртимизга олиб кириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш учун кенг йўл очилди.

Ёқуббой Аширов мисолида кўрадиган бўлсак, бу яратилган беқиёс имкониятлар унинг оддий механизаторликдан тортиб, бугунги кундаги йирик ва муваффақиятли тадбиркоргача бўлган шарафли йўлни босиб ўтишига хизмат қилди. Бугун унинг раҳбарлигидаги фермер хўжалигида ерга меҳр билан уруғ қадаб, мўл ҳосил етиштиришдан бошлаб, чорва молларини боқиш, асалари парваришлаш, халқимиз севиб истеъмол қиладиган полиз маҳсулотларини етиштириш ва, энг муҳими, замонавий технологиялар асосида уруғларни қайта ишлашгача бўлган кўплаб муҳим йўналишлар муваффақиятли йўлга қўйилган. Бу эса, шунчаки, фермер хўжалигининг шахсий ютуғи эмас, балки давлат томонидан яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиб, ҳалол ва фидокорона меҳнат орқали қандай улкан натижаларга эришиш мумкинлигини кўрсатувчи ёрқин ва ибратли намунадир.

Мустақиллик — бу чексиз имконият, меҳнат ва изланиш эса — бу узлуксиз тараққиётни таъминлайдиган беқиёс кучдир. Буларнинг барчаси тадбиркор ва фермерларни эл-юрт дастурхонига файзу барака олиб кириш ва жонажон ватанимиз иқтисодиётининг қудратига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишдек олий мақсад сари ундайверади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021