16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:10
Сиёсат 👁 691

9 май− Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди

9 май− Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди

Маълумки, 1999 йил 9 май куни Ўзбекистон пойтахтида Хотира майдони очилди ва ушбу кундан буён 9 май− Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиб келинади.

Ушбу байрам арафасида фашизм устидан қозонилган Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, мана шу ёруғ кунларга етиб келолмаган ватандошларимизнинг сўнмас хотиралари ёд этилади. Қолаверса, жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга эҳтиром кўрсатилади.

9 май– Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Манғит шаҳридаги Хотира майдонида ҳам тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг туманимизнинг истеъдодли санъаткорлари томонидан ижро этилган она Ватан ва тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар йиғилганлар дилида ўзгача ғурур ва ифтихор уйғотди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириш, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга эътибор ва эҳтиром кўрсатиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, фашизм устидан қозонилган Ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳар бир юртдошимизнинг хотираси келгуси авлодларимиз қалбида мангу яшайди. Орамизда бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари давлатимиз ва жамиятимизнинг доимо эъзозида бўлиб, уларнинг инсониятни фашизм балосидан қутқариш йўлида қилган фидоийликлари келгуси авлодларимиз учун ибрат мактабидир.

Тадбирда туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Муродов йиғилганларни ушбу қутлуғ айём билан самимий муборакбод этиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида мардонавор жанг қилиб, жонини фидо қилган юртошларимиз ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси барчанинг дилида мангуга муҳрланганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, марҳумлар руҳига Қуръон тиловат қилиниб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Меҳмонлар Хотира майдонидаги рамзий китоб саҳифаларини варақлаб, урушда шаҳид кетган аждодларимизни хотирлашди. Қонли жанггоҳлардан омон қайтган, меҳнат фронтида фидойилик намуналарини кўрсатиб, халқ хўжалигининг қайта тикланишига ҳисса қўшган юртдошларимиз номларини ифтиҳор билан тилга олишди.

Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлашдан кўзлаган бош мақсади – Иккинчи жаҳон урушида шаҳид кетган боболаримиз руҳини шод қилиш, орамиздаги фидойи инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, аҳоли, айниқса ёшларни юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрлашга чорлашдир. Зеро хотира ҳамиша муқаддас, инсон қадр-қиммати азиз, тинчлик эса энг буюк неъматдир!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019