16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:48
Жамият 👁 233

БИР ЙИЛЛИК МАЖБУРИЙ ТАЪЛИМ МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАНИНГ ТАЪЛИМГА ТЕЗ МОСЛАШШИШНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

БИР ЙИЛЛИК МАЖБУРИЙ ТАЪЛИМ МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАНИНГ ТАЪЛИМГА ТЕЗ МОСЛАШШИШНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Юртимизда болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш бўйича дастлабки лойиҳанинг ижобий тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган болаларни тарбиялаш, келгусида муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакллантириш ва уларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш борасида тегишли чора-тадбирлар, самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 132-сонли қарори қабул қилинган эди. Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 9 февралдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 66-сон қарори ҳам қабул қилиниб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга  кўра, тайёрлов гуруҳларида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади. Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинмаган болаларнинг мавжуд контингенти тегишли органлар томонидан май ва июнь ойларида ўрганилади. Илгари бу июнь ва июль ойларида амалга ошириларди. Энди тайёрлов гуруҳларига келгуси йилда 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилинади. Олдинги таҳририда бу ёш тегишли йилнинг 1 сентябрида 5 ёш-у 6 ойни ташкил қиларди.
Туманимизда ҳам мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар учун тайёрлов гуруҳлари шакллантирилиб, тайёрлов гуруҳларининг ўқув-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологиялар, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усуллари жорий этилмоқда. Тайёрлов гуруҳлари миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирадиган ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни оширадиган ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ҳамда ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминланмоқда. Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг давлат талабларига мувофиқ ҳар томонлама ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш, тайёрлов гуруҳларини ташкил этишда мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини кенг жорий этиш мақсадида туманда 2020-21 йилда 10 та гуруҳга 300 нафар болалар қамраб олинган эди. 2021-2022 ўқув и ҳам қамров кенгайтирилиб, 5 та гуруҳда 145 бола шу кунгача 445 нафар болалар тайёрлов гуруҳларига жалб этилди. Янги 2022-2023 ўқув йили учун ҳам тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш ва уларга мактаб ёшидаги болаларни қамраб олиш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Бир йиллик мажбурий тайёрлов тизими мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинмаган болаларни мактабга тайёрлаш мақсадида жорий қилинган. Болаларнинг бепул равишда кунига 3-4 соат атрофида таълим-тарбия жараёнига жалб этилиши боғчага бормайдиган болалар ва уларнинг ота-оналари учун яхши имконият. Зеро тайёрлов гуруҳларидаги машғулотларда қатнашган бола мактабга чиққанда кўп жиҳатдан тасаввури кенгайгани ҳисобига таълим жараёнига тез мослашади.

Солия Бобожонова, туман МТБ давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари

фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019