16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:30
Фан ва таълим 👁 215

ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДА МАКТАБ КУБОГИ УЧУН БАРЧА ФАНЛАРДАН БЕЛЛАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДА МАКТАБ КУБОГИ УЧУН БАРЧА ФАНЛАРДАН БЕЛЛАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Юртимизда ёш авлодни келажакнинг муносиб бунёдкорлари, комил инсонлар бўлиб вояга етишларига имконият яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда, албатта, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ёшлар мамлакатнинг эртанги кунига дахлдор эканликларини англаган ҳолда бугунги имкониятлардан фойдаланиб чуқур билим эгаллашга, барча соҳаларда ўз иқтидорларини намоён этишга ҳаракат қилишмоқда ва келажакнинг муносиб ворислари эканлигини кўрсатишмоқда.
Ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида 69-сонли мактабда ҳам мактаб директори Дилшод Бабаниёзов ташаббуси билан мактаб кубоги учун барча фанлардан ўқувчилар ўртасида беллашув ташкил этилди.
Ушбу беллашувда мактабдаги жами 714 ўқувчидан 500 нафарга яқини иштирок этди. Мактаб кубоги учун ўтказилган беллашувни ташкил қилиш ва ўтказишда мактабнинг бошланғич синфлар услубий бирлашмаси раҳбари Жумагул Болтаева, аниқ фанлар услубий бирлашмаси раҳбари Рустам Ваисов, чет тиллар услубий бирлашмаси раҳбари Барно Сапаева, Биология фанлари услубий бирлашмаси раҳбари Мунаввар Матжанова, она тили ва адабиёти фани услубий бирлашмаси раҳбари Маҳбуба Сариева, амалий фанлар услубий бирлашмаси раҳбари Малоҳат Болтаева, фаол ўқитувчилардан Барчиной Ишматова, Санамжон Матякубова, Нажматдинова Саида, Дилдора Қўшназарова, Хосият Ўразбоева, Замира Асқарова, Юлдуз Саидмуродоваларнинг хизмати катта бўлди.


Айтиш жоизки, 2021-2022-ўқув йилида 69-сонли мактабда самарали ишлар амалга оширилди. Ўқувчиларга сифатли таълим-тарбия бериш асосий мақсади бўлган жонкуяр устозлар мактабда самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Якунига етаётган 2021-2022 ўқув йилида энг яхши фан ўқитувчиси номинацияси билан тақдирланган ўқитувчилардан Барчиной Ишматова, Мунаввар Матжанова, Баҳром Матмуродов, Маҳбуба Сариева ҳамда мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Дилшод Болтаев, Жўрабек Тажимуродовлар, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ўктам Матниязов, Жаҳонгир Жумановлар ҳам таълим-тарбия борасидаги ишларнинг ривожи учун муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.


Беллашувда ўқувчилар энг яхши футбол жамоаси, атлeтика ғолиби, Ал-хоразмий издошлари, биология билимдони, физика билимдони, энг яхши кимёгар, она тили билимдони, чeт тили билимдони, рус тили билимдони, ёш тарихчилар номинацияларини қўлга киритиш учун бор имкониятларини ишга солдилар. Ўқувчилар ўзларининг спорт маҳорати ва фанлардан олган билимларини намойиш қилиб, бир-бирларидан ортда қолмасликка ҳаракат қилдилар. Мактабнинг 1-синфидан то 11-синфига қадар бўлган ўқувчилари ўз заковати ва иқтидорларини синовдан ўтказиш давомида билимларини ҳам янада оширишдилар.
 Беллашув якунида номнациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди ва уларни тақдирлаш маросими юқори савияда ташкил қилинди. Энг юқори балл олган ўқувчиларга мактаб кубоги топширилди.
Қизиқарли ўтган беллашув барча ўқувчи ва ўқитувчиларга жуда манзур бўлди ва катта таассуротлар қолдирди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019