16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:15
Саломатлик 👁 211

“Маймун чечаги” касаллигини аҳоли ўртасида эпидемик тарзда тарқалиб кетишини олдини олиш чора – тадбирлари тўғрисида семинар бўлиб ўтди

“Маймун чечаги” касаллигини аҳоли ўртасида эпидемик тарзда тарқалиб кетишини олдини олиш чора – тадбирлари тўғрисида семинар бўлиб ўтди

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали дунёнинг бир қатор давлатларида, жумладан АҚШ, Канада, Австралия, Испания Португалия, Буюк Британия ва бошқа давлатларда кўплаб ҳолатларда “маймун чечаги” касаллиги қайд этилганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалмоқда.

Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси ходимларининг хушёрлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Санитария – эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг кўрсатмаси асосида тиббиёт ходимлари ўртасида “Маймун чечаги” касаллиги ва аҳоли ўртасида эпидемиявий тарқалиб кетишининг олдини олишга қаратилган семинар ўтказилди.

Семинарда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда туман Санитария – эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудираси Гулшод Тажибоева давлатимизга касаллик кириб келишини олдини олишга қаратилган чоралар тўғрисида сўз юритди.

Мутахассисларнинг айтишига кўра, “Маймун чечаги” касаллиги табиий ўчоқли, зооноз касаллик бўлиб, Марказий ва Ғарбий Африканинг айрим ҳудудларига хос ҳисобланади. Касаллик биринчи навбатда Африканинг эпидемик нохуш бўлган ҳудудларига борган фуқаролар ўртасида қайд этилиб, кейинчалик бемор одамдан соғлом одамга юқиш ҳолатлари аниқланган. Хасталик иситма ва танада тошмалар пайдо бўлиши билан намоён бўлаяпти.

Семинар давомида касаллик 99 фоиз ҳолатда енгил кечиши, ҳамда касалликнинг клиник белгилари сифатида эти увишиш, қалтираш, тана ҳароратининг кўтарилиши, лимфа безларининг катталашиши ва терида тошмалар тошмалар тошиши айтиб ўтилди. Шунингдек, ушбу касалликнинг аҳоли ўртасида тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилган семинарда шифокорлар томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари ўртага ташланди ва уни қандай ечимини топпиш масалалари тушунтириб ўтилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ижтимоий тармоқлар орқали берган маълумотларига кўра, тиббиёт тарихида маймун чечаги касаллигининг одамга юққанлиги 1970 йилда аниқланган. Касалик бўйича кузатув чоралари ва янги ҳолатларни тезда аниқлаш касалликни назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу семинар касалликнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, касаллик бўйича шифокор ва тиббиёт ҳодимларига замонавий билим, кўникмаларни ўргатиш ҳамда унинг эпидемиологик назорати, даволаш усуллари, профилактикаси сифатини яхшилаш ҳамда ушбу касалликнинг одамларга бўлган хавфини камайтириш мақсадида ташкил этилди.

Йиғилиш давомида ушбу касалликнинг белгилари, унга қарши кўриладиган чора – тадбирлар тўғрисида маълумот ва тавсиялар берилди. Семинар иштирокчилари ўзлари қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.

 Севара ИСМОИЛОВА, ҚДУ талабаси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019