16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:46
Иқтисодиёт 👁 277

Ҳоким ёрдамчиси: Асосий мақсадимиз − халқни рози қилиш

Ҳоким ёрдамчиси: Асосий мақсадимиз − халқни рози қилиш

Туркманистон Республикасига чегарадош ҳудудлардан бири – Амударё туманининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Дўрман овулида ҳаёт қайнамоқда. Бу ерда истиқомат қилувчи фуқаролар ўтаётган ҳар бир кунидан рози бўлиб, эртанги кунга умид билан яшаётгани юзларида акс этиб турибди.

Дўрман овулида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Маҳмуджон Нарбаев ҳам бу борада ўз вазифасини сидқидилдан бажариб, овулда тадбиркорлар сафини кенгайтириш, оилаларнинг даромад манбаларига эга бўлишларини таъминлаш мақсадида тизимли равишда иш олиб бормоқда.

Ҳоким ёрдамчиси ушбу лавозимга тайинланган кунидан эътиборан аҳолини хатловдан ўтказиб, 4 тоифага ажратиб олди. Биринчи тоифага кирувчи яъни, даромади кам, лекин даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадон эгаларидан бири, Комил Ҳожибоевнинг фарзандларига 25 сотихдан ер олишида амалий ёрдам берилди. Бугунги кунда Ҳожибоевлар оиласи ўз оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиб қовун, тарвуз, сабзи, пиёз каби полиз маҳсулотларини етиштирмоқда.

Шунингдек, олинган ҳосил бозор расталарига етиб бормасданоқ, харидоргир бўлиб, дала бошида сотилмоқда. Хонадон эгалари етиштирилган полиз маҳсулотларининг биринчи теримида 15-20 млн. сўм атрофида соф даромад кўриш орқали оилавий бюджетининг барқарорлашувига, қолаверса ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланишига ҳам ҳисса қўшди.

 Айтиш керакки, маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари “хонадонбай” ишлаш орқали аҳоли муаммоларини ўрганиб бевосита ҳал қилмоқдалар.

Дўрман овулида хатловдан ўтказилган 501 хонадонда истиқомат қилувчи 2 минг 661 нафар фуқароларнинг ижтимоий аҳволи ўрганиб чиқилиб, ёрдамга муҳтож фуқароларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Жумладан, ҳоким ёрдамчисининг саъй-ҳаракатлари билан 32 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган бўлса, 34 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди. Шунингдек, 49 нафар фуқарога деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер майдонлари узоқ муддатга ижарага берилди.

Бундан ташқари, ўз тадбиркорлигини чорвачилик йўналиши бўйича йўлга қўйишни истаган 9 нафар фуқарога 221 млн. сўмлик имтиёзли кредит эвазига зотдор сигир ва қўй-эчкилар олиб берилган бўлса, 6 нафар фуқарога 187 млн. сўмлик имтиёли кредит эвазига техника ва асбоб-ускуналар олиб берилиб, бандлиги таъминланди.

Овул аҳолиси орасида тадбиркорликнинг балиқчилик, тикувчилик ва бошқа турлари билан шуғулланиш мақсадида имтиёзли кредит олиб, юқори даромад манбаига эга бўлаётган фуқаролар ҳам анчагина.

Ҳоким ёрдамчисининг бевосита аралашуви ҳамда ёрдами билан бугун ушбу фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, оилавий шароити яхшиланмоқда. Энг муҳими, улар ўтаётган ҳар кунидан рози, эранги кунга ишонч билан меҳнат қилмоқдалар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019