16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:29
Фан ва таълим 👁 299

76-СОНЛИ МАКТАБ АСОСИЙ БИНОСИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНИБ, 360 ЎРИНЛИ ҚЎШИМЧА БИНО ҚУРИЛМОҚДА

76-СОНЛИ МАКТАБ АСОСИЙ БИНОСИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНИБ, 360 ЎРИНЛИ ҚЎШИМЧА БИНО ҚУРИЛМОҚДА

Мамлакатимиз янги даврга қадам қўяётган, янгиланишлар шиддат билан кечаётган ҳозирги даврда мактаб таълимини ривожлантириш энг устувор вазифалар қаторида турибди. Чунки ҳар қандай давлат келажаги билимли, фидойи инсонларга боғлиқ. Мактабларнинг инсон шахси камолотидаги ўрни беқиёсдир. Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш айнан таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган.

Кейинги йилларда янги массивлар қурилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли сони ўсиши мавжуд мактабларнинг айримларида қўшимча ўқув бинолари қурилиши заруратини юзага келтирди.

Амударё туманининг Тошёп овулида, Манғит шаҳри билан чегарадош ҳудудда, айланма йўл бўйида жойлашган 76-сонли мактабда ҳам шундай зарурат юзага келган эди. Мазкур мактабда шу пайтга қадар 22 та синфда 216 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган эди. Ҳудудда янги аҳоли массивлари қурилаётгани, ўқувчилар сони тобора кўпайиб бораётгани инобатга олиниб, мактабни реконструкция қилиш ва қўшимча 380 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги бино қурилиши бошлаб юборилди.

Бу ишларни амалга ошириш учун 4 миллиард 327 млн. сўм маблағ ажратилган. Қурилиш ишлари Саидакбар Саидаҳмедов раҳбарлигидаги “Темир бетон” масъулияти чекланган жамияти ишчилари томонидан амалга оширилмоқда.

Қурилиш ишлари 108 кун ичида якунланиши режа қилинган. Ҳозирги кунда асосий бинонинг томини шиферлаш, ички ва ташқи пардозлаш ишлари билан бир қаторда қўшимча янги бино қуриш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ишчи-қурувчиларга ишлаш учун муносиб шароитлар яратилган бўлиб, икки маҳал иссиқ овқат, чой билан таъминланган. Уларнинг унумли меҳнатлари туфайли асосий бинодан ташқари қўшимча бинонинг биринчи қаватида ғишт териш ишлари сифатли тарзда, белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда. Бинонинг ғишт териб бўлинган қисмларига эса бетон плиталар ётқизилмоқда.

Шу кунгача амалга оширилиши режалаштирилган асосий бинодаги реконструкция ва қўшимча бино қурилиши ишларининг эллик фоизи адо этилди ва қурувчилар ишларни жадал суръатларда давом эттиришмоқда.

Қисқа қилиб айтганда, чор-атрофи анвойи гуллар, мевали, манзарали дарахтлар билан безанган 76-сонли мактаб ҳудудида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Мактаб ўқувчилари янги 2022-2023 ўқув йилини реконструкция қилиниб, ўқиш учун қулай шароитлар яратилган синфхоналарда бошлашади. Қўшимча бино қурилиши натижасида мактабда 12 та янги синфхона пайдо бўлади. Бу ерда таълим олаётган Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласи ҳамда Тошёп овули, Босув маҳалласи ҳудудларида яшовчи ўқувчи ёшлар яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, пухта таълим олишга интиладилар, деган ният билан мактаб жамоасининг келуси ўқув йилидаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019