16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:25
Иқтисодиёт 👁 391

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлган таклифлар ижроси таъминланмоқда

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлган таклифлар ижроси таъминланмоқда

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси жойлардаги ижтимоий муаммоларни ечишда аҳолини бирлашишга, жамоавий қарорлар қабул қилишга ўргатмоқда. Қолаверса, бу жамоатчилик назоратининг кучайишига, маҳаллий депутатларнинг фаоллашувига ҳамда давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишига ҳам хизмат қилмоқда.

Амударё туманида ҳам фуқаролар “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этишди. 1-босқичда фуқаролар томонидан киритилган жами 11 та таклиф ғолиб деб топилди. Бугунги кунда лойиҳа доирасида ғолиб бўлган таклифлар ижроси таъминланиб, қурилиш, таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Тўлқин овули аҳолиси овул ҳудуддаги 33-сонли мактабга фарзандларининг хавфсиз бориб-келишлари учун пиёдалар йўлакчасини қуриш таклифини билдиришиб, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этишди ва ушбу лойиҳа ғолиб деб топилди.

Бугунги кунда пиёдалар йўлакчасини қуриш ишлари “Жайхун мастер строй” масъулияти чекланган жамияти томонидан 63 фоизга бажарилди. Қурилиш ишларига жами 300 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлиб, қурувчилар пиёдалар йўлакчасини мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида қуриб битказишни режалаштирганлар.

Шунингдек, туманнинг Тор ёп маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли ҳам жараёнда фаол иштирок этишиб, маҳалла ҳудудидан ўтувчи 2,2 км узунликдаги Тор ёп – Қиличбой автомобиль йўлига асфальт қоплама ётқизиш таклифини билдиришди ва овоз бериш жараёнида фаол иштирок этишди. Мазкур лойиҳа ҳам ғолиб деб топилиб, бугунги кунга қадар Беруний туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари 60 фоизга бажарилди.

Ундан ташқари, маҳалла ҳудудидаги Деҳқонбирлик кўчасининг 1 км қисмини аввал тупроқ билан кўтариш ва кейин тош ётқизиш таклифи ҳам кўп овоз тўплагани сабабли туман маҳаллий бюджетидан молиялаштирилди. 200 млн. сўм маблағ эвазига “Тўлибой-Йўлдош-Шерман” масъулияти чекланган жамияти томонидан бу ишлар сифатли тарзда якунига етказилди.

Шу ўринда айтиш керакки, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси аҳолининг ижтимоий муаммоларини ечишнинг ягона йўли бўлмаса ҳам, одамларни узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда муҳим восита бўлмоқда.

Бюджет очиқлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг амалиётга жорий этилиши биринчидан, давлат бюджетининг самарали ишлатилишини таъминласа, иккинчидан жамоат назоратининг кучайишига хизмат қилади. Учинчидан эса фуқаролар ёрдамида узоқ йиллардан бери ҳал бўлмаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ечилишини таъминлаш имконият яратилади.

Бюджет очиқлигини таъминлашнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, жамоатчилик ўзи билдирган ва овоз берган таклифнинг молиялаштирилиши ва ишларнинг сифатли бажарилишини назорат қилади. Бу эса пудратчи ташкилотлар томонидан бюджет маблағларининг талон-тарож қилинишига жиддий тўсиқ бўлади.

Шунинг учун аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, уларга муносиб яшаш шароитларини яратиш мақсадида бюджетдан ажратиладиган маблағларни тақсимлаш жараёнида фуқароларимиз иштирокини кенгроқ таъминланиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019