16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:06
Сиёсат 👁 375

1-сектор ҳудудида “Огоҳлик−давр талаби” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

1-сектор ҳудудида “Огоҳлик−давр талаби” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

12 август куни Амударё тумани Дарёбўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари − Султонбой Йўлдашев, Давлат хафвсизлик хизмати Амударё туман бўлими бошлиғи Санжар Назаров, ҳоким ўринбосари Гўзал Сабурова ҳамда 1-сектор ҳудудидаги 12 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев шу йилнинг 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақида ўз фикр- мулоҳазаларини билдириб, маҳаллалар кесимида ёшлар, аёл-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққанлар жаҳон миқёсида инсон онги ва қалби учун кураш шиддат билан давом этаётганлигини, терроризм ва диний ақидапарастлик оқими ҳар қандай давлатнинг ривожига салбий таъсир кўрсатишини айтиб ўтишди.

Қолаверса, ёшларнинг ахборот асрида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хабарларларга кўр-кўрона ишониб кетмасликлари ва бунинг учун албатта, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари тарғибот-тушунтириш ишларини янада кучайтиришлари зарурлиги, айниқса, ёшлар етакчилари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишларида яқиндан кўмак бериши лозимлиги айтиб ўтилди.

Давлат хафвсизлик хизмати Амударё туман бўлими бошлиғи Санжар Назаров ҳар бир ёш эътибор марказида бўлса ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олди олиниши ҳамда юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъмат экани, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этишини ёшларимиз онг шуурига сингдириш лозимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, ёт унсурларнинг турли ваъдаларига ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз хиссасини қўшиш, ҳалол маҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустаҳкам инсонийлик позицияси билан ёндашишни талаб этади.

Ёшларни диний экстремизм ва тероризм, “оммавий маданият” ҳамда маънавий таҳдидлар каби салбий иллатлар ва уларнинг зарарли оқибатларидан асраш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Йиғилиш якунида туман ҳокими томонидан маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш борасида аҳамият қаратилиши лозим бўлган тавсиялар ҳамда топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019