18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 06:18
Жамият 👁 234

“Маънавият фестивали” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

“Маънавият фестивали” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Республикамизнинг турли ҳудудларида мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами олдидан ташкил этилган “Маънавият фестивали” доирасидаги тадбирлар Амударё туманида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридан бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари, эл суйган ижодкорлар, театр актёр ва актрисалари, шоиралар билан бирга туманимизга “китоб карвонлари”, “кино карвонлари” ҳам етиб келди.

15 август кунидан бошлаб туманимизнинг турли ҳудудларида, энг чекка овул ва маҳаллаларда ҳам тадбирлар ташкил этилиб, аҳолига маънавий ҳордиқ улашилди. Қолаверса, имконияти чекланган ёшлар ҳолидан ҳам хабар олиниб, уларга бадиий китоблар совға қилинди.

18 август куни Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Хотира майдони”да “Янги ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида гала концерт бўлиб ўтди.

Концерт дастурида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Тошкент шаҳридан ташриф буюрган эл эъзозидаги меҳмонлар, меҳнат фахрийлари, ёшлар, катталар, кексалар иштирок этишди.

Миллатлараро дўстлик, ҳамжихатлик, ўзаро қон-қариндошлик ва биродарлик нафаси кезиб юрган “Хотира майдони” бир зумда болаларнинг шўх-шодон кулгуси ва улуғ ёшли инсонларнинг тинчлик-омоник ҳақидаги шукроналик сўзлари билан тўлиб тошди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев барчани яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан самимий табриклади. Юртдошларимизнинг хонадонларига қут-барака, хотиржамлик тилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳридан ташриф буюрган бир гуруҳ маданият ва санъат ходимларига ўз ижод намуналари билан халқимизга маънавият ва маърифат улашганликлари учун миннаддорлик билдирди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зулфия Мўминова қорақалпоқ элига муҳаббатини ўзининг гўзал сатрлари билан изҳор этди. Қолаверса, Амударё туманининг аҳолиси меҳмондўст, меҳнаткаш ва танти инсонлар эканлигини, қишлоқларда истиқомат қилувчи оддий инсонлар орасида ҳам юксак истеъдод соҳиблари бор эканлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг тадбир эл суйган таниқли эстрада юлдузлари ижросидаги гўзал куй-қўшиқлар билан давом этди.

Озод ва обод Ватанга байрамлар, тўйлар ярашади. Юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган ушбу паллаларда республикамизга ташриф буюрган “Маънавият карвони” ўзи билан биргаликда ўзгача кўтаринки руҳ олиб келди.

Гала концертда куйланган ҳар бир қўшиқда Ватан мадҳи, тинчлик, шукроналик туйғулари мужассам бўлди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026