16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:22
Саломатлик 👁 355

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ АЛИФБОСИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ АЛИФБОСИ

Узоқ умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён ҳақиқат. Зеро, ҳар биримиз, энг аввало, ўз соғлиғимизни ўйлашимиз даркор. Ана шунда хотиржам ва фаровон ҳаёт кечирган, кўплаб асоратли хасталикларнинг олдини олган бўламиз.

Соғлом турмуш тарзи ўзи нима? Соғлом турмуш тарзи – бу инсоннинг ҳаёти саломатлиги хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи кўникмаларга эга бўлиш асосида ҳаёт фаолиятини йўлга қўйишдан иборат. Бу шундай яшаш тарзики, унда одамлар саломатлигига таъсир кўрсатувчи зарарли омиллар бўлмаслиги керак. Олимларнинг фикрича, соғлом турмуш тарзи олти асосий муҳим  шартга амал қилишга асосланади.

Улардан биринчиси, тўғри овқатланиш бўлиб, кундалик истеъмол қилинадиган озиқ-овқатларни организмнинг физиологик, биологик талаблари асосида танлаш ва истеъмол қилишдир.

Тўғри овқатланиш шун-дай ташкил этилиши керакки, у ўзининг физик, кимёвий ҳамда биологик хусусиятлари билан инсон танасига оғирлик қилмасдан, аксинча, тез ва осон ҳазм бўлиб, организмни керакли озуқавий моддалар билан таъминласин.

Доимо ҳаракатда бўлиш ҳам муҳим шартлардан бири. Киши кундалик ҳаётда жисмоний машқлар, спорт ўйинлари, баданни чиниқтирувчи муолажалар билан кўпроқ шуғулланса, организмдаги физиологик, биологик жараёнлар фаоллашади. Натижада, кайфият кўтарилиб, ишчанлик қобилияти ортади. Шубҳасиз, бу саломатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эгадир.

Учинчи шарт – кун тартиби ва ишни биологик режим асосида ташкил қилиш. Коинотда табиий ҳодисалар маълум бир тартиб асосида такрорланади. Хусусан, қуёшнинг ҳар кун маълум вақтда чиқиши ва ботиши, йил фаслларининг ҳар йили такрорланиши табиатдаги барча ҳаракатлар маълум бир тартибга бўйсунишидан далолатдир. Ва инсон ҳам бундан мустасно эмас.

Тўртинчи шарт – руҳий осойишталикни таъминлаш. Маълумки, бизнинг танамиз, ички аъзолар фаолияти асаб тизимига бевосита дахлдор. Уларнинг меъёрий фаолияти руҳий ҳолатимиз, кайфиятимизни белгилайди. Шу маънода ҳуда-беҳудага  жиззакилик қилмай, яхши нарсалар ҳақида ўйлаб, оқилона фикрлаш, ёмонликлардан тийилиш, нафсга эрк бермаслик, хушфеъл, хуш-муомала бўлиш кабилар соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг гаровидир.

Бешинчи шарт – ичкиликбозлик, кашандалик, гиёҳвандлик сингари зарарли одатлардан тийилиш ҳисобланади.

Олтинчи шарт - озодалик, орасталикка риоя қилишдир. Бу талабларни турмушимизга киритгандан сўнг, соғлом турмуш тарзининг ҳар бир йўналишини такомиллаштиришга ҳаракат қилиб боришимиз ҳам керак. Бунинг учун оилада соғлом турмуш тарзи ва сиҳат-саломатликни сақлаш, жисмонан баркамолликка эришиш тўғрисидаги қўлланмаларни ўқиш, теледастурлардаги саломатлик ва жисмоний баркамоллик мавзусидаги кўрсатувларни мунтазам кўриш, шу соҳага алоқадор билимлар доирасини кенгайтириш ва тиббий саводхонликни ошириб бориш лозим бўлади. Соғлом турмуш тарзига камида 2-3 ойда кўникмалар шаклла-ниб, 5-6 ойда улар мустаҳкамланади, 1 йилдан кейин эса бундай турмуш тарзи ҳар бир одам учун кундалик одатга айланади. Сиз ҳақиқий соғлиқ нима эканлигини ана ўшанда тушунасиз.

Ж.Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси АСТТКК ва ЖФО  бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019