16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:32
Сиёсат 👁 396

ҚИЛИЧБОЙ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ТОМОНИДАН “ИСТИҚЛОЛИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!” ДЕБ НОМЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚИЛИЧБОЙ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ТОМОНИДАН “ИСТИҚЛОЛИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!” ДЕБ НОМЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганидан бери ўтган 31 йил мобайнида халқимизнинг асрий орзуси бўлган бу бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини ҳар бир юртдошимиз тобора теран англамоқда. Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорликлар, янгиланишлар барча-барчаси инсон бахт-саодати учун, унинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш учун эканлигини ҳаёт тасдиқламоқда. Бугунги кунда кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун катта маблағлар ажратилаётгани – юртимизда инсонга ғамхўрлик, унинг қадр-қиммати тобора юксалаётганини кўрсатади.

Шу боисдан ҳам мамлакатимиз мустақилликка эришган кун – 1 сентябрни ҳар йили кўпмиллатли халқимиз улкан шодиёна билан нишонлайди.

Шу йилнинг 27 августида Амударё туманининг Қиличбой овулида ҳам сана муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган ғояни ифодаловчи маданий тадбир ўтказилди.

“Истиқлолим, мангу бўл, омон!” деб номланган тадбирга ҳудуд нуронийлари, мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари, нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячи, тарбияланувчилари, ёшлар, овул фаоллари иштирок этдилар.

Йиғилганларни фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан қутлади, мустақиллик йилларида овулда амалга оширилган улкан бунёдкорликлар, юксалишларга кенг тўхталди, ободонлаштириш, кўкламзорлаштиришга улкан эътибор қаратилаётгани боис ҳудуд тобора чирой очиб бораётганига ҳар бир фуқаронинг меҳнат қилиши ва бахтиёр ва фаровон ҳаёт кечириши учун кенг имкониятлар яратилаётганлигига кенг тўхталди.

Шунингдек, 26 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 34 сессиясида иштирок этган муҳтарам Юртбошимизнинг Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишида, оналик ва болаликни, нуронийларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш борасида берган таклифлари, қорақалпоғистонлик ёшлар учун олий таълим муассасаларида алоҳида квота ажратилиши хусусида айтган фикрлари халқимиз турмуши яна ҳам обод, фаровон бўлишига хизмат қилишини таъкидлади.

Овул нуронийлари табрикларидан сўнг Қиличбой Маданият маркази санъаткорлари, ҳудуддаги 69-, 15- ва 83-сонли мактаблар ўқувчилари, нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари иштирокида мустақилликнинг қадр-қимматини ифода этувчи театрлаштирилган байрам томошаси намойиш этилди.

Шунингдек, туман Маданият бўлимидан ташриф буюрган Нурбек Ражабов, Давлатёр Шомуродов, Ойбек Нурманов, Хурсанд Шукурлаевлар ҳам ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан байрам тадбири иштирокчиларини хурсанд қилди.

Юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган дамда Қиличбой маданият марказида бўлиб ўтган маданий тадбир барчага хурсандчилик ҳадя этди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019