16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:10
Сиёсат 👁 410

АМУДАРЁДА МАМЛАКАТИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

АМУДАРЁДА МАМЛАКАТИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Мавзуга оид фотогалерея

Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинган кун энг улуғ, энг азиз байрам сифатида юртимиз бўйлаб ҳар йили кенг нишонланади. Бу йил ҳам юртимизнинг ҳар бир гўшасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

29 август куни 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида бўлиб ўтган байрам томошасига туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, депутатлар, фуқаролар йиғинлари масъуллари, тадбиркорлар, илғор деҳқон ва фермерлар, фаол ёшлар, меҳнат фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.

Тантанавор шиорлар, ранг-баранг байроқчалар ва чироқлар, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари, турфа гуллар ва шарлар билан безатилган катта саҳна, мониторлардаги обод гўшалар тасвири барча-барчаси майдонга янада файз киритиб, томошабинларга кўтаринки руҳ бахш этди.

Тадбирни туман ҳокими Султонбой Йўлдошев очиб берди ва туман аҳолисини мустақиллик байрами билан муборакбод этди. Туман ҳокими Ўзбекистонда мустақилликка эришилган дастлабки йиллардаги оғир ва синовли даврлар, шунингдек, мамлакатдаги сўнгги йиллар давомидаги ўзгариш ва бунёдкорликлар хусусида сўз юритиб, туман миқёсидаги ислоҳотлар, ривожланишлар, ютуқларни тилга олди.

Президентимизнинг яқиндагина Қорақалпоғистонга қилган ташрифи давомида аҳоли ва тадбиркорлар учун кўплаб имтиёзлар жорий қилингани, фақат Қорақалпоғистон учун фойда солиғи, айланма солиқ, мол-мулк ва ер солиғи ставкалари 2 баробар камайтирилиб, пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш эвазига ҳар бир оилага 2 гектардан ер ажратиш, йўлларни таъмирлаш, электр, газ ва сув таъминотини яхшилаш бўйича топшириқлар берилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Айтиш жоизки, Амударё туманида ҳам кейинги йилларда барча соҳаларда улкан натижаларга эришилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида салкам 300 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, 86 млрд. сўмлик халқ истеъмол товарлари, 620 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, инвестициялар ҳажми салкам 250 млрд. сўмга етди.

Ҳудудда юз бераётган бу каби ўзгаришлар, амалга оширилаётган бунёдкорликлар амударёликларни янада юксак марралар сари илҳомлантирмоқда. Бу туманда турли соҳаларда эришилаётган ижобий натижаларда, қўлга киритилаётган улкан ютуқларда ўз аксини топмоқда.

Туман ҳокими табригидан сўнг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Давлат мадҳиялари янграб, туман Маданият бўлими томонидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” номли сценарий асосида тайёрланган байрам томошаси бошланди. Ёш ҳаваскор хонанда Ислом Оллаёров ижросидаги “Ватан” қўшиғи билан бошланган томоша “Сирли олам” деб номланган композицион чиқиш билан давом эттирилди.

Театрлаштирилган томоша тарзидаги ушбу чиқиш давомида маданият ходимлари ва ёш ҳаваскорлар миллатимизнинг улуғ сиймолари кўринишида намоён бўлиб, аждодларимизнинг уйғониш даврида илму-фан, салтанат равнақи йўлида амалга оширган оламшумул кашфиётлари, жасоратлари ҳақида сўзлашди. Улар Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур образларини гавдалантириб, барчани ватанпарварликка, тинчлик-осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга, юрт тараққиёти, жамият ривожи учун хизмат қилишга чорлашди. Саҳнада ёш ҳаваскорлар қатағон қурбонлари, илм-маърифат асосига қурилган илғор жамиятни орзу қилган ва шу йўлда жонларини фидо қилган юрт зиёлиларини ҳам образли тарзда жонлантириб, шу Ватан озодлиги, миллат равнақи йўлидаги эзгу ишлари ҳақида сўзлашди.

Саҳна орқасидаги мониторларда юртимизда, шу жумладан туманимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар видеорликлар орқали намойиш қилинди.

Айтиш керакки, ўтган йиллар мобайнида туман ҳудудидаги чекка овул ва маҳаллаларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Жорий йилда ҳам дастур доирасида Аёқчи маҳалласи ва Тўлқин овулида 27,3 млрд. сўмлик маблағ эвазига йирик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий, хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари қурилди. Шу қатори туманда қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби соҳаларда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилиб, бу борадаги эзгу ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, амударёликлар мустақилликнинг ўттиз бир йиллик тўйини барча соҳалардаги ўзига хос ютуқлар билан қарши олишмоқда.

Тадбирда туман ёшлари ижросидаги “Шижоатли ёшлар – юрт қалқонлари” деб номланган саҳна кўринишлари ҳам томошабинлар эътиборига эътирофига сазовор бўлди.

Маълумки, юртимизда истиқлол йилларида миллат, юрт келажаги бўлган ёшларга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имкониятлар яратилди. Бу имкониятлардан самарали фойдаланаётган ёшлар бугун турли йўналишларда юқори натижаларга, муваффақиятларга эришиб, Ўзбекистон номини бутун дунёга танитмоқда. Шу қатори туманимиз ёшларига ҳам ҳар томонлама етарли шароитлар яратиб берилмоқда.

Мактаблар янгидан таъмирланиб, қўшимча бинолар, янги спорт иншоотлари қурилиб, ёшларимизнинг замон талаблари асосида таълим ва тарбия олишларига шарт-шароитлар яратилмоқда.

Ўз навбатида туман ёшлари ҳам спорт, таълим ва бошқа йўналишларда катта ютуқларни қўлга киритиб, давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишмоқда, юрт келажагига муносиб фарзандлар бўлиб камолга етмоқда. Айниқса, мактабгача таълим ташкилотлари учун замонавий қиёфадаги шинам ва кўркам бинолар қурилиб, давлат ва нодавлат ташкилотлари сони ортмоқда. Бу эса туманда мактабгача таълим ёшидаги кичкинтойларни қамраб олиш даражаси ортишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Томоша давомида тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари ижросидаги қувноқ куй-қўшиқлар, жамоавий рақслар томошабинлардаги байрамона кайфиятни янада кўтарди. Айниқса, турли миллат вакилларининг “Ўзбекистон – умумий уйимиз” туркумидаги ижролари барчага манзур бўлди.

Байрам томошасида туманимиздаги таниқли эстрада хонандалари Ватан, тинчлик, фаровонлик, меҳр ва муҳаббат ҳақидаги қўшиқларини куйлаб, ҳаммага завқ улашишди. Мустақиллик байрами тантаналари туманимизнинг овул ва маҳаллаларида, меҳнат жамоаларида давом этмоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019