16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:32
Спорт 👁 412

“МИЛЛИЙ КУРАШ” СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА “БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ МАҲАЛЛА БОСҚИЧИ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

  “МИЛЛИЙ КУРАШ” СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА “БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ МАҲАЛЛА БОСҚИЧИ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт билан шуғулланадиганларнинг сонини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган турли мусобақалар ёшларни бирлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиш билан бирга уларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда.

Шу кунларда мамлакатимизда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу мавсумда “Ёшлар рақс фестивали”, “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” республика танловлари, волейбол, енгил атлетика, стритбол, шахмат, шашка, бадминтон, стол тенниси, стрит воркаут, миллий кураш бўйича мусобақалари, “Киберспорт” мусобақаси, “Заковат” интеллектуал ўйини, анъанавий “Ёш китобхон”, “Қувноқлар ва зукколар” каби танловлар маҳалладан бошлаб ташкил этилиши режалаштирилган. Амударё туманида ҳам режага кўра ўтказилаётган мавсум давомидаги спорт мусобақаларида ёшлар фаол иштирок этишмоқда.

13 сентябрь куни Олмазор маҳалласидаги Марказий ўйингоҳда миллий кураш бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг маҳалла босқичи мусобақалари бўлиб ўтди. Ёшлар агентлиги туман бўлими, туман Спортни ривожлантириш бўлими ва Спорт мактаби масъуллари ҳамкорлигида ўтказилган ушбу мусобақаларда Гулзор, Олмазор, Ойбек номли маҳаллалар ёшлари қатнашишди.

Маълумки, Давлат раҳбари томонидан 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилган учрашувда “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ҳар йили 2 мавсумда ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган эди. Шундан келиб чиқиб, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумига қабул жараёнлари жорий йилнинг 10 августидан бошланди. Июль ойидан бошлаб олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида олимпиаданинг иккинчи мавсумида иштирок этиш истагини билдирган ёшлар махсус бот орқали рўйхатдан ўтди.

Айтиш жоизки, ушбу мавсумда мусобақаларга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Жумладан, миллий кураш мусобақаси, “Ёшлар рақс фестивали”, “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” танловлари қўшимча равишда киритилди. Спортнинг волейбол тури бўйича мусобақада 27-30 ёшлилар иштироки олиб ташланди. Стол тенниси, стретворкоут мусобақалари жамоавий эмас, якка тартибда ўтказиладиган бўлди.

Шунга кўра “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсумида спортнинг миллий кураш тури бўйича ўтказилган маҳалла босқичи мусобақаларда 12-21 ёшдаги ва 22-26 ёшдаги спортчилар иштирок этиб, ўзаро куч синашишди.

Қизғин кечган мусобақалар давомида ўзларининг спорт маҳоратларини, эпчилликларини ва чаққонликларини намойиш этган ёш курашчилардан ғолиблар аниқланиб, сектор босқичига йўлланмалар берилди.

Мазкур танлов ва мусобақаларнинг маҳалла босқичи 10-30 сентябрь кунлари, сектор босқичи 2-21 октябрь кунлари, туман босқичи 20 октябрь-4 ноябрь кунлари ҳамда ҳудудий босқичи 7-25 ноябрь кунлари ташкил этилиши режалаштирилган. Режага кўра айни пайтда ҳудудлардаги каби туманимизда ҳам ушбу танлов ва мусобақаларнинг маҳалла босқичи давом этмоқда.

Озода Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019