16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:38
Сиёсат 👁 228

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 52-сессияси иккинчи иш куни тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 52-сессияси иккинчи иш куни тўғрисида ахборот

20 сентябрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 52-сессияси ўз ишини давом эттирди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни туман ҳокими – Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди.

Сессия ишида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган Президент Фармонлари, Қарорлари ва дастурларининг ижроси ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган вазифалар юзасидан учинчи ва тўртинчи секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

 3-сектор раҳбари – туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов 2022 йилнинг 8 ойи двомида 3-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Ҳисоботда келтирилишича, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилган.

Хусусан, сектор ҳудудига қарашли Бойовул, Тор-ёп, Қизилчоли, Ўзбекистон, Куюк-кўпир маҳаллаларидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги ва ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Шунингдек, 814 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг 753 нафари “Темир дафтар”дан, 532 нафар ёшларнинг 329 нафари “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган.

Сессия ишида 4-сектор раҳбари − туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитовнинг ҳам ҳисоботи тингланди.

Қайд этилганидек, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудида истиқомат қилувчи вақтинча ишсиз бўлган аёллар ва ёшларнинг 137 нафари доимий ишга жойлаштирилган. 65 нафар фуқарога 171 млн. сўмлик субсидиялар ажратилган.

Ундан ташқари, худуддаги хоким ёрдамчиларининг кўмаги билан маҳалладаги 462 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишлари учун 7 млрд 713 млн сўмлик кредитлар ажратилди ҳамда 420 нафар ишсиз фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

Сектор ҳудудида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 49 нафар фуқаро реаблитация техник воситалари ва кресло-аравачалари билан таъминланди.

Сессия кун тартибида Амударё туманида “Темир дафтар”га киритилган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида Амударё тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Жасур Давлетовнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, маҳаллалар ва сектор аъзолари билан биргаликда ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида жорий йилда жами 2 697 та оилалар камбағал оилалар эканлиги аниқланди. Уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ушбу оилалар “Темир дафтар”га киритилди.

Мазкур оилаларга ҳукумат Фармонлари ва қарорларига асосан жами 5,7 млрд. сўмлик молиявий кўмак берилди. Шунингдек, 4 328 нафар меҳнатга яроқли ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Ҳисоботда “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўрсатилган ижтимоий ва моддий ёрдам турлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида доимий даромад манбаига эга бўлган 140 та оилани “Темир дафтар”дан чиқариш таклиф қилинди.

Сессия ишида Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабовнинг ҳисоботи тингланди.

Қайд этилганидек, Амударё туманидаги Халқ қабулхонасига 2022 йилнинг 7 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 1 236 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 1 228 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, 8 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида бугунги кунда 2 минг 242 нафар фуқароларга 45,9 млрд. сўмлик кредитлар ажратилган. Қолаверса, ҳоким ёрдамчилари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 6 минг 951 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланишига ҳисса қўшдилар.

Сессия ишида Бўз ёп овули ҳудудидан умумий майдони 7,9 гектар, шундан экин майдони 7,7 гектар бўлган участкада дехқон хўжаликлари ташкил этиш, Назархон овули ҳудудидан умумий майдони 185,2 гектар, шундан экин майдони 74,1 гектар участкада ғаллачиликка ихтисослашган элита хўжалигини ривожлантириш мақсадида очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган ҳоким қарори лойиҳаси кўриб чиқилди.

Сессия ишида кун тартибидаги ва Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019