16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:00
Иқтисодиёт 👁 212

Амударё тумани бўйича йил бошидан буён 25 мингдан ортиқ шахсга салкам 200 млрд сўм пенсия ва нафақа пуллари тўланди

Амударё тумани бўйича йил бошидан буён 25 мингдан ортиқ шахсга салкам 200 млрд сўм пенсия ва нафақа пуллари тўланди

Мамлакатимизда фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Амударё туман бўлими томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бўлим ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш ишларини сифатли тарзда амалга ошириб келмоқдалар. Шунингдек, туман миқёсида пенсиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш ҳам мазкур бўлим ходимларининг зиммасига юклатилган.

Бугунги кунда бўлимда 21 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан, Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш ҳамда тўловларни ташкил қилиш шуъбасида 11 нафар ходим, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тадим этиш шуъбасида 5 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда.

Амударё тумани бўйича 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига пенсия ва нафака олувчилар сони 25 минг 332 нафарни ташкил қилади. Жорий йилнинг январ-сентябрь ойларида уларга жами 193,1 млрд. сўмлик пенсия ва нафақалар тўлаб берилди. Мазкур шахсларнинг 18 минг 515 нафари ёшга доир, 2654 нафари ногиронлик, 1141 нафари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи  пенсионер, 3022 нафари зарур меҳнат стажига эга бўлмаган ижтимоий нафақа олувчи фуқаролардир.

Шунингдек, бўлим мутахассислари томонидан ойма-ой тўланган пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши юзасидан доимий мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллалар масъул ходимлари томонидан кам таъминланган оилаларга боллалар нафақаси ва моддий ёрдамлар тайинлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ҳам ўрганилиб, белгиланган тартибда молиялаштирилмоқда. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали жорий йил 1 сентябрь ҳолатига жами 22 минг 496 та кам таъминланган оилаларнинг 21 минг 206 тасига болалар нафақаси, 1290 тасига моддий ёрдам пуллари тайинланди ва уларга тўққиз ой давомида жами 83,8 млрд. сўм тўланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги “Фуқароларга давлат пенсияларини етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Амударё туман бўлимида ҳам 2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат пенсияларини фуқароларнинг фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси орқали тайинлаш тартиби йўлга қўйилди. Жорий йилнинг 1 июлидан 1 сентябрига қадар 256 нафар фуқароларга пенсия ва нафақалар мазкур тартиб асосида тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қоралпоғистон Республикаси Амударё туман бўлими ходимлари аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ўрнатилган тартиб-таомиллар ва қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда самарали фаолият юритиб, аҳолига беминнат хизмат кўрсатмоқдалар.

Фотима Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019