16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 17:05
Фан ва таълим 👁 214

АМУДАРЁ МУҲАНДИСЛИК ТЕХНИКУМИНИНГ ИЛК БИТИРУВЧИЛАРИ ОЛИЙГОҲ ТАЛАБАЛАРИ БЎЛИШДИ

АМУДАРЁ МУҲАНДИСЛИК ТЕХНИКУМИНИНГ  ИЛК БИТИРУВЧИЛАРИ  ОЛИЙГОҲ ТАЛАБАЛАРИ БЎЛИШДИ

Касб ва ҳунар инсонга умри давомида доимий ҳамроҳ бўлади. Шу сабабли ҳар кимнинг ўзига маъқул бўлган касбни танлаши бу – ҳаётдаги энг муҳим қадамидир. Юртимизда шу боисдан ҳам ёшларнинг таълим олиши билан бир қаторда касб-ҳунар эгаллаш-ларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имконият-лар яратиб келинмоқда.   

Маълумки, Президенти-мизнинг 2019 йил 6 сентябр-даги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи 2020-2021 ўқув йилидан бош-лаб, Қорақалпоқ   Давлат университети ҳузуридаги Амударё муҳандислик тех-никумига айлантирилган эди. Янги фаолият бошла-ган, қуввати 936 ўқувчи ўрнига мўлжалланган, 100 ўринли ётоқхона, ошхона ва 150 ўринли мажлислар залига эга бўлган мазкур ўқув муассасасида трактор тузилиши ва қишлоқ хў-жалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш, автомобиль тузилиши ва ав-тотренажёр, агрономия, туп-роқшунослик ва ўсимлик-шунослик, чорвачилик ва ветеринария медицинаси хоналари, пайвандлаш ва чилангарлик устахонаси тўлиқ жиҳозланиб, етарли шароитлар яратилди. Шу-нингдек, тикувчилик, элек-тромонтаж, компьютер, умумтаълим фан хоналари ҳам зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Ундан ташқари, ўқувчи-ларга таълим бераётган 10 нафар умумтаълим, 21 нафар махсус фан ўқитувчилари  ҳамда 8 нафар ишлаб чи-қариш таълими усталари-нинг Қорақалпоқ давлат университетининг тегишли кафедралари билан ҳам-корлиги йўлга қўйилди. Ҳар бир мутахассислик бўйича  ўқув-режа ва дастурлар асо-сида тайёрланган ўқитиш материаллар тўпламига олий таълим муассасалари кафедралари томонидан тақризлар олинган. Ушбу тўпламлар педагогик инно-вациялар, касб-ҳунар таъ-лими бошқаруви ҳамда педагог кадрларнинг мала-касини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти томонидан яхши деб топил-ган бўлиб, уларни тайёрла-ган муаллиф-ўқитувчилар Қорақалпоғистон Республи-каси касбий таълимни ри-вожлантириш ва мувофиқ-лаштириш ҳудудий бошқармасининг методик бўлими  томонидан  тақдир-ланган.

Эътиборлиси, туман ҳо-кимлигининг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш бўлими ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази то-монидан ўрта бўғин кадр-ларга бўлган эҳтиёжлар ўрганилиб, 9 та ташкилот ва корхоналар билан ҳам-корлик шартномалари тузилди. Айни пайтда техникум ўқувчилари ҳамкорлик шартномаси ту-зилган туман Электр тармоқлари корхонаси, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожланти-риш бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Молия бўлими, Телекоммуникация тармоғи, Қорақалпоқ уму-мий овқатланиш корхона-лари уюшмаси, “Tamara textile” МЧЖ каби корхона, ташкилотларда, уларнинг филиалларида ишлаб чиқа-риш ва диплом олди амали-ётларини ўтаб келмоқдалар.

Мазкур ўқув йилида тех-никумни 159 нафар ёшлар илк бор «биринчи қалдир-ғочлар» бўлиб битириб чи-қишди. Улардан 74 нафари ўқишни давом эттириш учун олий таълим даргоҳларига ҳужжат топширишди ва белгиланган тартиб бўйича имтиҳонсиз, суҳбат асосида 54 нафари олий таълим муассасалари талабалари бўлишди. Шунингдек, 78 нафар битирувчилар ўз мутахассислиги бўйича ишларга жойлашиб, тума-нимизнинг ижтимоий-иқти-содий ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Амударё муҳандислик техникумида мазкур 2022-2023 ўқув йили учун кун-дузги таълим шаклига 18 та мутахассислик бўйича 570 нафар ўқувчи, сиртқи таълим шаклига 8 та мутахассислик бўйича 200 нафар ўқувчи, дуал таълим шаклига 2 та мутахассислик бўйича 25 нафар ўқувчи, жами 795 нафар ўқувчи  қабул қилиш тўғрисида таклиф киритилиб, қабул квотаси шакллантирилган. Бу йилги қабулда янгидан ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ва кутубхонашунослик йўна-лишларига ҳам ўқувчилар қабул қилинди. Ўқув муас-сасасига 10 августдан 10 сентябрга қадар режадаги 795 та ўринга жами 653 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Касб ва ҳунар ўрганиш истагида бўлган туман ёшлари ушбу даргоҳга катта мақсадлар билан ҳужжатларини топшириш-ди.  Ҳужжатларни қабул қилиш электрон тарзда амалга оширилди. Айтиш жоизки, техникумда ўқув-чиларга кундузги ва дуал таълим шаклида 2 йил, сиртқи шаклда эса 2,5 йил давомида касб ўргатилади.

Бугунги куннинг ёшлари яратиб берилаётган имко-ниятлардан унумли фой-даланиб, илм, ҳунар, касб эгаллашга астойдил инти-лишлари, ҳаракат қилиш-лари лозим. Чунки, жамиятда илмли, касб-корли инсонлар кўпайса, мамлакат ривожи ва тараққиёти юксалади, эл турмуши фаровон бўлади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019