16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:29
Сиёсат 👁 250

НАЗАРХОН ОВУЛИДАГИ ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИДА МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

НАЗАРХОН ОВУЛИДАГИ ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИДА МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

Мамлакатимизда ёшлар ҳаётида содир бўлаётган муаммоларни ҳал қилиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида юзлаб ёшлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Мунтазам равишда ташкил қилиб келинаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам келажак ворисларининг жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу мазмундаги навбатдаги учрашув Амударё туманининг Назархон овул фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва манавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов ҳамда маъсул ташкилот ходимлари томонидан ҳудуд ёшларининг муаммолари ўрганилди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳамда Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабовлар юртимизда сўнгги пайтларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларга асос бўлаётган Президент ва ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритишди. Уларнинг маънан етук, жисмонан баркамол, юрт келажагини яратишга қодир инсонлар бўлиб улғайишга чорлашди. Ёшларга яратилаётган имкониятлардан мақсадли фойдаланиб касб ўрганишга, мутахассис кадр сифатида етишишга ва энг муҳими Ватан учун керакли фарзанд бўлишга даъват этишди.

Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва манавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоиловлар ёшлар ҳаётига дахлдор қабул қилинган Қонун, Фармойиш ва бошқа шу каби ҳуқуқий ҳужжатларларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб, туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот беришди. “Ёшлар дафтари”га рўйхатидаги ёшлар учун амалга оширилган ишлар ҳақида айтиб ўтилди.

Маънавий-маърифий тадбирлар, интеллектуал ўйинлар, ақлий-ижодий ва жисмоний танловларда натижали иштирок этишлари уларнинг руҳан баркамол, жисмонан соғлом авлод сифатида камол топишига асос бўлиши ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик учун ёшларга кенг имкониятлар берилаётганлиги, улардан фойдаланиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ёшлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклифлар билан фаол иштирок этишди. Ўзларини қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар хусусида фикр ва таклифларини билдиришди.

Жараён давомида жами 7 та мурожаат келиб тушди. Мурожаат эгаларидан 4 нафарига шу жойнинг ўзида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 3 нафар ёшнинг мурожаати бўйича эса тегишли мутасаддиларга ёрдам кўрсатиш топшириғи берилди.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019