18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 02:55
Жамият 👁 311

40-СОНЛИ МАКТАБ АТРОФИНИНГ ЯШИЛ ҲУДУДИ ЯНАДА КЕНГАЙДИ

40-СОНЛИ МАКТАБ АТРОФИНИНГ ЯШИЛ ҲУДУДИ ЯНАДА КЕНГАЙДИ

Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 2022 йил якунигача 75 миллион дона мевали ва манзарали дарахтлар, кўп йиллик гул кўчатларини экиш вазифасини қўйган эди. Бунда ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос, тупроқ таркиби, суғориш шароити ҳолатидан келиб чиқиб кўчатлар экишни ташкил этиш топширилган эди.

Республикамизда бу борада 2021 йилги тажрибалардан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди ва аҳоли хонадонлари атрофлари, маҳалла, мактаблар, идора, ташкилотлар атрофларига кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Натижада туманимизда ҳам яшил ҳудудлар кенгайиб, чор-атрофда турли кўп йиллик гуллар, дарахтлар кўпаймоқда.

19 ноябрь куни лойиҳа доирасида туманимиздаги 40-сонли мактабда “Мактабимиз атрофини яшил масканга айлантирамиз” шиори остида кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирда туман прокуратураси, Халқ таълими бўлими, Экология бўлими ходимлари, мактаб маъмурияти, ўқитувчилар иштирок этди. Мактаб ҳудудидаги қаровсиз ерлар туман Ободонлаштириш бошқармаси кўмаги билан тозаланиб, боғ ҳудудига қўшилди шу куни боғ ҳудудига 200 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шуни эътироф этиш керакки, мазкур мактабга ҳудудидаги манзарали, мевали дарахтлар, йўлаклар атрофларига экилган анвойи гуллар ўзгача файз бағишлаб туради. Иқлим шароитимизга мос экилиб, агротехник талаблар асосида парвариш қилинаётган ушбу дарахтлар, гуллар дуркун ўсиб, ривожланмоқда.

Эндиликда мактаб боғига туташган қаровсиз ерлар ҳам ўзлаштирилиб, 200 тупдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазилгани келгусида чор-атроф кўркига кўрк қўшади.

Халқимизнинг қадимий анъаналари ва урф-одатларига кўра, кўчат экиш, атрофимиздаги олам мусаффолигига ҳисса қўшиш – ҳар бир инсоннинг бурчи. Қадрият даражасига кўтарилган бу одат мазкур тадбирда ҳам яққол намоён бўлди. Кўчат экиш ишларида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Азиз Рўзметов, прокуратура ходимлари, экология бўлими ходимлари иштирок этишди.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб ҳамжиҳатликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик”да туманимиз ҳудудларига экилаётган мевали, манзарали дарахтлар, гуллар кўчатлари вақт ўтиб, чор-атрофга кўрк бағишлаш бирга, бизни ўраб турган атмосфера ҳавосини ҳам тозалайди. Улар карбонат ангидридни биз нафас оладиган кислородга айлантиради, ҳаво мўътадиллигини таъминлайди, жазирама иссиқдан ҳимоялайди ва ширин-ширин мевалар ҳадя этади.

Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, 40-сонли мактаб атрофининг яшил макон ҳудуди кенгайтирилгани, 200 тупдан ортиқ дарахтлар кўчатлари ўтқазилгани жуда аҳамиятли бўлди.

Севара Исмоилова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026