16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:34
Сиёсат 👁 188

ҚАРОР МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ ТАРҒИБ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ҚАРОР МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ ТАРҒИБ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентинининг жорий йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Амударё туманида амалга ошириладиган ишлар режаси тасдиқланган эди.

Ушбу мақсадлар учун туманимиз бўйича 22 миллиард 209 миллион сўм пул маблағ ажратилиши белгиланган ва овул ва маҳаллалар ҳудудларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш режалаштирилган. Хусусан, туман ҳудудидаги 19 та овул ва маҳаллалардаги жами 50,4 километр ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида икки маҳаллага сув тозалаш иншоотини қуриш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, болалар спорт майдончасини ва иккита маҳалланинг маъмурий биноларини янгидан қуриш режалаштирилган.

21 ноябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар хонасида ушбу қарор аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, туман Кенгаши депутатлари, ҳокимлик масъул ходимлари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Жалменов Президентнинг юқорида қайд этилган қарорида ҳудудларни обод қилиш, овул ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсад қилинганини таъкидлаб ўтди. Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, улар томонидан республика бўйича 9370 та маҳаллада аҳолининг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатувчи энг долзарб масалалар ўрганилган. Шу асосда 2022-2032 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари ишлаб чиқилган.

Қайд этиш жоизки, туманимизда ҳам қарорга мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар белгиланиб, бугунги кунда лойиҳалар тендер савдоларига қўйилган. Жараён декабрь ойида якунланади ва амалий ишлар бошланади. Бу бўйича туман ҳокими, секторлар раҳбарлари ва бошқа масъуллар ҳудудлар аҳолиси билан учрашувлар ўтказиб, амалга ошириладиган ишларни кенг тушунтирмоқдалар. Тегишли мутасаддилар ҳар ҳафтада жойларга чиққан ҳолда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ўз вақтида ва самарали ташкил қилинишини назоратга олиб, долзарб муаммолар ҳал этилаётганлиги юзасидан аҳолига батафсил тушунтириш ва ташвиқот ишларини ташкил этиб борадалар. Ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, қурилиш, таъмирлаш ишларининг сифатли адо этилиши депутатлар ва кенг жамоатчилик томонидан ҳам қатъий назорат қилиб борилади.

Йиғилиш иштирокчиларига туман миқёсида мазкур қарорга мувофиқ амалга ошириладиган ишлар кўлами бўйича тўлиқ маълумотлар берилди. Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфраструктурасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижроси бўйича қилинадиган ишлар туманимиз аҳолиси турмуши сифатини, фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019