16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:05
Саломатлик 👁 343

ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАРГА ИХТИСОСЛАШГАН ЯНГИ “MAFTUNA MED” КЛИНИКАСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛДИ

ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАРГА ИХТИСОСЛАШГАН ЯНГИ “MAFTUNA MED” КЛИНИКАСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛДИ

Амударёда “MAFTUNA MED MANGIT” МЧЖга қарашли ички касалликларга ихтисослашган хусусий клиника янгидан фаолият бошлади.

23 ноябрь куни Навоий номли маҳаллада жойлашган ушбу клиниканинг очилиши маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари Рашид Салаев, Маҳмуд Шерметов, 4-сектор раҳбари, туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитов, “MAFTUNA MED MANGIT” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Улуғбек Абдураҳмонов, туман “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Аллаберганов, клиника раҳбари, олий тоифали шифокор Зулхумор Гаипова ва бошқа тиббиёт ходимлари, фуқаролар йиғини раиси, масъуллари ва фаоллар иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққанлар дастлаб тиббиёт тизимига сўнгги йилларда қаратилаётган алоҳида эътибор, бу борада муҳим асос бўлаётган Президент ва ҳукумат қарорлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар хусусида гапирдилар.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда соғлиқни сақлашда хусусий секторни ривожлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилди. Хусусий тиббиёт бинолари учун тадбиркорларга ерлар берилиб, улар учун кредит маблағлари ажратилмоқда. Ҳозирги кунда энг чекка қишлоқларда ҳам хусусий клиникалар ташкил этилиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати янада яхшиланмоқда. Биргина Амударё туманда 15 тага яқин хусусий клиникалар ва диагностика марказлари фаолият қўрсатмоқда. Уларнинг 11 таси Манғит шаҳри марказида, 4 таси эса қишлоқ жойларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Албатта, бу ўз навбатида чекка ҳудудлар аҳолисига ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.

“MAFTUNA MED” хусусий клиникасининг ташкил этилишига 225 млн. сўм банк кредити ва 100 млн. сўм тадбиркорнинг ўз маблағи, жами 325 млн. сўм маблағ сарфланди. Клиникада янгидан 4 та иш ўрни очилди. Шунингдек, бу ерда касалларнинг стационар тарзда даволанишлар учун 15 та жой мавжуд. Бу ерга беморларга ташхис қўйиш ва даволаш учун малакали шифокор ва тиббиёт ходимлари жалб этилган бўлиб, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Соғлигидан шикоят қилиб келган беморлар малакали шифокордан тўлиқ муолажалар олиб, даволаниш, ўз саломатлигини қайта тиклаш имкониятига эга бўлишади.

Клиникада аҳолига терапия-стационар, диагностика, тиббий маслаҳат ва консерватив даволаш каби хизматлар кўрсатилади. Шунингдек, замонавий ультратовуш ташхиси, эхо-кардиограмма, ЭКГ ускуналари ёрдамида тиббий текширувлар ўтказилади ва беморларга аниқ ташхислар қўйилади. Ундан ташқари, малакали тиббиёт ходимлари томонидан муолажалар, даво чоралари қўлланилиб, соғлом ҳаётга қайтишларига кўмак берилади.

Янги клиниканинг очилиш маросимига келган меҳмонлар замонавий бинода яратилган шарт-шароитлар, ўрнатилган тиббий жиҳозлар билан таништирилди. Меҳмонлар тиббиёт масканида ташхис қўйиладиган, тиббий муолажалар олиб бориладиган хоналар, кутиш залларида бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш чоралари кўрилгани, санитария-гигиена воситалари билан таъминланганини мамнуният билан эътироф этдилар.

Хусусий клиника маъмурияти ва ходимлари туман аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатининг янада яхшиланишига ўз ҳиссаларини қўшишни мақсад қилганлар.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019