16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:37
Сиёсат 👁 303

Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида туман ҳокими ҳудуд ёшлари билан учрашди

Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида туман ҳокими ҳудуд ёшлари билан учрашди

Ёшлар - келажагимиз. Улар эртамиз эгаларидир. Бугун ёш авлод камолоти йўлида ташланган ҳар бир қадам фарзандларимизнинг порлоқ истиқболи ва жонажон Ўзбекистонимизнинг нурли эртаси йўлида қўйилган одимлар ҳисобланади. Шу ўринда эътироф этиш жоизки, Амударё туманида ҳам ёшлар камолоти йўлида кўпгина самарали ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бунда туманнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида туман ҳокими ва Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини ёшлари билан ташкил этилган навбатдаги учрашувда ҳам ёшлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар муҳокама қилиниб, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш, тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Ундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берди.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада фаолият юритаётган ёшлар етакчилари ёшларнинг истеъдодларини юзага чиқаришда, муаммоларини ҳал этишда тизимли равишда ишлар ташкил этаётгани, бу орқали эса ёшлар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар сезиларли даражада камайганини айтиб ўтди.

Туман ҳокими ўз нутқида якунланаётган йил ёшлар учун янгидан янги имкониятлар эшигини очганлигини, мазкур йилда ҳар бир фуқаронинг мурожаатлари имкон қадар ижобий ҳал қилинганини айтиб, 2023 йилда ёшлар бандлигини таъминлашга доир режалар хусусида айтиб ўтди.

Шундан сўнг, ҳудуднинг фаол ёшлари 2022 йилда эришган муваффақиятлари ва 2023 йилда ўз олдига қўйган мақсадларини йиғилганлар билан ўртоқлашдилар.

Ҳоким ва ёшлар учрашувида ёшлардан 2 нафари пайвандлаш ускунасини субсидия асосида олишда амалий ёрдам сўради. Мурожаатлар юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Учрашувда ёшлар ҳаётида учраётган маиший муаммолар ҳам тингланиб, улар ҳам ўзининг ижобий ечимини топди.

Мамлакатизда ёш авлодга қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик ўзининг ижобий натижасини бериб келмоқда. Жумладан, ёшларни спорт, таълим, ахборот технологиялари каби соҳаларга кенг жалб қилиш мақсадида ўтказилиб келинаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида истеъдодли ва қобилиятли, билимли ёшлар кашф этилмоқда.

Амударё туманида ҳам олимпиаданинг 2-мавсумида бир гуруҳ ёшларимиз олтин, кумуш медалларни қўлга киритишди. Ёшларимизнинг эришаётган бу каби муваффақиятлари ёшлар учун яратилган имконият ва шароитларнинг ёрқин намунасидир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019