16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:39
Фан ва таълим 👁 304

75-сонли мактабда “Саводхонлик байрами” ўтказилди

75-сонли мактабда “Саводхонлик байрами” ўтказилди

Мактабга илк қадам қўйган болажонларнинг ҳаяжонини, қувончларини тасвирлаш қийин. Ўқитувчининг ҳар бир сабоғи улар учун мўъжизалар сирини очади. Алифбодаги барча ҳарфларни ўқиш-ёзишни ўрганиб, “Алифбе” китоби билан хайрлашуви – “Саводхонлик байрами” жажжи ўғил-қизларнинг хотирасида бир умр сақланиб қолади.

Жорий ўқув йилида Амударё туманидаги 75-сонли мактабнинг 1-синфига қадам қўйган 30 нафар болажонлар учун шу йилнинг 27 декабрида ўтказилган “Саводлик байрами” тадбири ҳам унутилмас таассуротлар ҳадя этди.

Аввало тадбирга олдиндан тайёрларлик кўрилганини таъкидлаш жоиз. Тантана ўтказиладиган кунгача синфхона ўқувчиларнинг биринчи ёзувлари, чизган расмлари, пластилин ва қоғоздан ясалган қўл меҳнати намуналари, Янги йил байрами безаклари, шарлар билан безатилди. Энг чиройли ёзувли дафтарлар намуна қилиб қўйилди. Болажонлар устози Ардақ Саймаханова кўмагида синфхонани безашдан ташқари, тадбир учун шеър, қўшиқлар ёдлаб, рақслар ҳам ўргандилар.

Ниҳоят болажонлар орзиқиб кутган дамлар келди. Тадбирда мактаб директори Солий Авазмуродов, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Асқар Матмуродовлар алифбе дарслигидаги ҳарфларни ўзлаштириб, саводхон бўлган болаларни қизғин қутладилар. Саҳнага ўқувчиларнинг устози ҳамроҳлигида турли ҳарфлар тимсоли сифатидаги чиқишларини барча ўқитувчилар, ўқувчиларнинг ота-оналари қарсаклар билан олқишлашди. Ўқувчилар она тилимиз алифбосидаги барча ҳарфлар билан бошланадиган, шу ҳарф таърифига бағишланган шеърлар ижро этиб бўлганларидан сўнг, қўшиқ, рақслар ижро этиб, иқтидорларини намойиш этдилар.

Фарзандларининг илк ўқув йили ярмида эришган ютуқларини, салоҳиятини кузатиб ўтирган ота-оналар концерт дастурини ҳам қарсаклар билан олқишлаб турдилар. Улар шу элнинг болаларини ўз боласидай ардоқлаб меҳр билан таълим-тарбия бераётган муаллима Ардақ Саймахоновага, мактабнинг бутун ўқитувчилар жамоасига миннатдорчилик билдирдилар.

“Алифбе” китобини муваффақиятли ўзлаштирган ўқувчилар ҳам бошланғич таълимнинг илк ярим йилида эгаллаган билимларини интеллектуал ўйинлар, қизиқарли савол-жавоблар, қўшиқ, рақслар орқали ота-оналарига, устозларига намойиш этиб берганларидан жуда хурсанд бўлишди.

Бахтиёр болажонларни Қорбобо ва Қорқиз ҳам самимий қутлаб, ўқишларида муваффақиятлар тилади. Совғалар билан тақдирладилар. Бу жажжи болажонларнинг қувончига қувонч қўшди. Биргаликда ўйин-кулгу давом эттирилди.

“Саводхонлик байрам” тадбири уларга жуда манзур бўлди.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019