16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:05
Маданият 👁 333

АМУДАРЁ ТУМАНИ МАДАНИЯТ БЎЛИМИНИНГ ЙИЛ САРҲИСОБИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИ МАДАНИЯТ БЎЛИМИНИНГ ЙИЛ САРҲИСОБИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Туман Маданият бўлимининг 2022 йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисобот ва келгуси йилги режаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

2023 йил 9 январь куни бўлиб ўтган йиғилишга Амударё тумани Маданият бўлими мудири Икром Сийтимов раислик қилди. Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масалага кўра, Президентимизнинг  2022 йил 2 февралдаги  “Маданият ва саънат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қароридаги маданият ва  санъат соҳасидаги  истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги  ҳар бандининг мазмун-моҳияти, мақсади ёшларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишини янада ошириш ва эстетик руҳда  тарбиялашда  ушбу соҳада  фаолият юритаётган ҳар бир мутахассис янада фаол ва шижоат билан меҳнат қилиши кераклиги уқтирилди. Шунингдек, туманда  маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама қилинди. Миллий маданиятимизни ривожлантиришда соҳани сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича тизимли ислоҳотларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан И.Сийтимов бугунги кундаги долзарб мавзу бўлган коррупцияга қарши кураш бўйича ҳам маъруза қилди. Коррупция хавфли жиноят эканлиги, бу иллатга қарши курашиш барчанинг иши бўлиши зарурлигини, бу бўйича аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозимлигини айтиб ўтди. Ҳар бир ходим ўз вазифасини сидқидилдан бажариши ноқонуний иллатларга чек қўйиши одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиб, маданиятли шахсга айланиш даври келганлигини алоҳида гапириб ўтди.

Шундан кейин касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Н.Эшчанова сўзга чиқиб, ўтган йил давомидаги касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида гапирди. Касаба уюшма аъзоларига эришилган ютуқлар, натижалар ҳисоботини берди. Ташкилотда касаба уюшма жуда кўп ижобий ишлар йўлга қўйилганлиги, маданий-маърифий, спорт тадбирлари мунтазам режа асосида  ўтказилганлиги, ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш ишлари амалга оширилганлигини айтиб ўтди. Н.Эшчанова бўлимдаги ижодий фаолиятни янада ошириш мақсадида Маданият маркази Низомида белгиланган бандларига асосан услубий кенгаш, бадиий кенгаш, бўлим кенгаши таркибини тузиш бўйича таклиф ва тавсия берди. Бу хусусда фикр-мулоҳазалар тингланди ҳамда жамоа томонидан бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш давомида бўлим ҳисобчиси С.Қўчқорованинг ҳисоботи тингланди. Хўжалик ишлари бўйича мудира Г.Султанова сўзга чиқиб, моддий-техник базани бойитишдаги муҳим масала ҳамда келгусида қилинадиган ишлар тўғрисида ўз фикрини билдирди. Ижро интизоми бўйича Д.Холмуродова Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 23 ноябрдаги “Одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш” тўғрисидаги тегишли буйруғининг ижросини таъминлаш юзасидан маълумот берди.

Ундан ташқари, йиғилишда 2022 йил давомида энг яхши фаолият кўрсатган Қангли маданият маркази туман Маданият бўлими раҳбари томонидан қимматбаҳо совға билан рағбатлантирилди. Қангли маданият маркази тўгарак раҳбарларига Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган миллий чолғулар, мусиқа дарсликлари, тўгараклар фаолияти услубий қўлланмалари ҳам топширилди. Ишчи-ходимлар эса меҳнат қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида зарур анжомлар билан таъминланди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Насиба Эшчанова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026