16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:32
Сиёсат 👁 236

САЙЁР ҚАБУЛДА УЙШИНЛИКЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНИБ, МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

САЙЁР ҚАБУЛДА УЙШИНЛИКЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНИБ, МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Уйшин маҳалласида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. 12 январь куни маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган сайёр қабулда Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов ҳамда фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллари ва 30 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.

Тадбирни Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов очиб берди ва халқ билан яқин бўлиш, муаммоларини ўрганиб, ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ва турли учрашувлар ўтказилаётганини, бу ўзининг ижобий самарасини бераётганини айтиб ўтди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳам ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўзлаб, халқ орасида бўлиш, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг дард-у ташвишларини тинглаш, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш, маҳаллабай тизимида иш юритиш кабилар Давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилган секторлар ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари зиммасидаги асосий вазифа эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туманимизнинг барча ҳудудларида аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида пул маблағлари ажратилиши белгиланганлиги, ажратилган маблағларни сектор ҳудудидаги овул ва маҳаллаларда босқичма-босқич ички йўлларни таъмирлаш, фуқаролар йиғини маъмурий бинолари ва спорт майдончаларини янгидан қуриш, электр тармоқларини тортиш кабиларга сарфлаш режалаштирилганини айтиб ўтди.

Қабул давомида сўзга чиққан маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси аҳоли турмушини яхшилаш, айниқса, юртимиз келажаги бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-мақсадларини рўёбга чиқаришларига имконият яратишга доир масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини гапириб, бу борада ҳудудда бажарилган амалий ишлар хусусида маълумот бериб ўтишди.

Мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар асосан моддий ёрдам, фарзандининг олий таълимда ўқиши учун контракт пули, бола пули, кадастр ҳужжатлари, субсидия асосида тикув машинаси бериш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун бадал пулини қоплашга кўмаклашиш каби масалаларда бўлди.

Мурожаатларга кўра маҳалла фуқаролари Адолат Турсунбоевага олий таълимда ўқиши учун контракт пулини тўлашда, Назира Ситбоевага субсидия асосида тикув машинасини олишда, Қаҳрамон Ҳайитбоевга муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун бадал пулини қоплашда кўмаклашиладиган бўлди. Мурожаатлар ижросини туман ҳокими ўз назоратига олди.

Сектор раҳбари ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, керакли чораларни кўриш бўйича ҳам тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019