17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 23:39
Жамият 👁 193

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ НУФУЗИ ВА САЛОҲИЯТИ ЮКСАЛМОҚДА

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ НУФУЗИ ВА САЛОҲИЯТИ ЮКСАЛМОҚДА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда мудофаа соҳасини ислоҳ қилиш, Қуролли Кучлар жанговар  қобилиятини юксалтириш борасида узлуксиз ислоҳотлар олиб борилаётир. Натижада бугунги кунда давлатимиз суверенитетини, чегараларимиз дахлсизлигини, тинчлик-осойишталигини ишончли таъминлай оладиган, ҳар қандай таҳдидларга қарши тура оладиган миллий армиямиз шаклланди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 145 давлат орасида 62-ўринни эгаллагани фикримиз далилидир.

Амударё  туман Мудофаа ишлари бўлимида ҳам ишлар бугунги кун талаблари даражасида олиб борилиши учун барча имкониятлар сафарбар этилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ёшларни ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори,  “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда  ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий армиямизнинг Ватанимиз сарҳадларини сергаклик билан ҳимоя  қилаётгани, Ватанини асраш ҳар бир ўғлоннинг бурчи эканлиги, мамлакатимизда  узлуксиз ҳарбий таълим тизимида “Темурбеклар мактаби”, Олий ҳарбий таълим муассасалари фаолият юритаётгани, уларда таълим  олган ёшлар ҳарбий хизмат соҳасида ишлаб, юртимиз тинчлигини, осойишталигини сақлашга муносиб ҳисса қўшаётгани кенг тарғиб этилмоқда.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари бу борада фаол меҳнат қилишаяпти. Таълим муассасаларида ёшларнинг жисмоний чиниқиши учун зарур спорт жиҳозлари мавжудлиги уларни чақириққача тайёрлаш ишларини сифатли олиб боришга асос бўлаётир.

Бўлимимиз томонидан ўтган йил мобайнида умумий ўрта таълим мактабларида ўсмирларни чақириққача тайёрлаш бўйича 78 марта тадбирлар ўтказилди, шунингдек, байналмилал жангчилар билан учрашувлар ташкил этилди, “Ёш чегарачилар” ҳарбийлаштирилган спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу мусобақада 6-сонли мактаб жамоаси туманда биринчи, республикада фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Ёшларни узлуксиз ҳарбий таълимга жалб қилиш борасидаги тарғибот ишлари мунтазам олиб борилаётганлиги натижасида 2022 йилда 9 нафар ёшлар Олий ҳарбий таълим муассасаларига, 8 нафар ёшлар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларига ўқишга қабул қилиндилар. Биз уларнинг келгусида Қуролли Кучларимиз сафида садоқат билан хизмат қилишига, мудофаа салоҳияти ошишига ҳисса қўшишига ишонамиз.

Бўлимимиз томонидан армиямиз сафларини муносиб ўғлонлар билан тўлдириш мақсадида муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар белгиланган тартибда  танлаб олинишига улкан эътибор қаратилмоқда.

Армия ва халқ якдилдир. Шу боисдан  ҳам 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини халқимиз кенг тантана қилади.

Туманимизнинг бутун аҳолисини  ушбу қутлуғ кун билан табриклайман. Юртимиз тинч, оналар кўнгли хотиржам бўлсин!

Шерзод МУРОДОВ,

туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026