16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:24
Сиёсат 👁 423

ДАРЁБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ САМИМИЙ МУЛОҚОТ ТАРЗИДА ЎТДИ

ДАРЁБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ САМИМИЙ МУЛОҚОТ ТАРЗИДА ЎТДИ

Бугунги ёшлар – мамлакат иқтисодиёти, сиёсий-маънавий, ижтимоий ва маданий ҳаётининг эртанги кунги қудратли локомативларидир. Бу ҳақда Президентимиз ҳар галги учрашувларида ҳам фахр, ҳам ишонч билан таъкидлашлари бежиз эмас. Шу боис, мамлакатимизда ёшларнинг билим олишлари, ўз қобилият ва иқтидорларини амалда намоён этишлари учун барча зарур шароитлар, имкониятлар яратилган.

Мамлакат раҳбаридан тортиб, қуйи бўғин раҳбарларигача ёшлар ҳаётига оид муаммоларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни жойларига чиққан ҳолда ижобий ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган ёшлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари самимий мулоқот майдонига айланмоқда.

Жорий йилнинг 2 февраль санасида бўлиб ўтган Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев билан Дарёбўйи маҳалласи ёшларининг учрашуви ҳам шаффофлик, ошкоролик ва самимий мулоқот руҳида ўтди.

Ҳоким ва ёшлар учрашувида Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари, Ёшлар агентлиги мутахассислари, Дарёбўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳудуддаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев мамлакатимизда, шу жумладан туманимизда ёшларнинг интиллектуал салоҳиятини юксалтириш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш орқали иш билан бандлигини таъминлаш, «бир нуронийга ўн ёш» тамойили асосида ёшлар ҳаётига доир муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб, Арна бўйи маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар орасидан етишиб чиқаётган тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, нуфузли олий таълим даргоҳлари талабалари ҳақида фахрланиб сўз юритди.

Ҳоким ёшлар билан учрашув давомида ҳудуддаги муаммоли ёшларнинг мурожаатлари билан яқиндан танишиб, улар билан самимий мулоқотда бўлди. Хусусан, 1995 йилда туғилган Сирожиддин Аметов ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида эканлигини билдириб, бунинг учун имтиёзли кредит маблағи олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати жойида ўрганилиб, маҳаллада фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, 2002 йилда туғилган Руслан Алимбоевнинг мурожаати ҳам ижобий ечим топди. ОТМ талабаси бўлган Руслан Алимбоевга тўлов-шартнома бўйича маблағининг бир қисмини тўлаб беришда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи, 1995 йилда туғилган Ислом Ўрозбоевнинг тоза ичимлик суви иншооти жойлашган ҳудуддан анча олисда яшашини, шу боис, оила аъзоларининг тоза ичимлик суви билан таъминланишида муаммо борлигини, бу масалада ёрдамга муҳтож эканлигини билдириб қилган мурожаати ҳам туман ҳокимининг топшириғи ва маҳаллада фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчисининг амалий ёрдами билан сувни тозалаш ускунаси олиб бериш орқали ижобий ҳал этилди.

Дарёбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган ҳоким ва ёшлар учрашуви давомида маҳалла ёшлари мамлакатимизда, хусусан, туманимизда ҳам ёшлар ҳаётига оид муаммоли масалалар доимий назоратга олиниб, ижобий ечим топаётганидан мамнун эканликларини билдирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019