16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 17:41
Фан ва таълим 👁 183

Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва аҳлоқли ёшлар − келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга, уларни мафкура майдонининг турли ҳуружларидан ҳимоя қилишга маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилувчи кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

 Жумладан, яқинда ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида туманнинг энг намунали мактабларидан бири− 56-сонли умумтаълим мактаб ўқувчи ёшлари билан китоб танлаш маданияти бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

10-синф ўқувчилари учун ташкил этилган давра суҳбатида туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Фотима Эшимбетова мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Роҳатой Худойбергенова, она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Мадина Ражабова, мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Алламберган Жуманиязовлар иштирок этишди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Фотима Эшимбетова ўқувчиларга китоб фақат инсонни эзгуликка чорлашини, кўп китоб ўқиган инсондан асло ёмонлик чиқмаслигини, инсоннинг нутқи равон, ва фикрлаш қобилияти кенг бўлишини айтиб ўтди.

Дарҳақиқат, бугуни кунда ёшларни турли ёт ва бузғунчи ғоялардан асраш, уларнинг онгида ёвуз мафкураларга қарши иммунитетни мустаҳкамлашнинг энг самарали усулларидан бири сифатида кўпроқ китоб ўқиш ва интернетдан тўғри фойдаланишдир.

Китоб ҳар бир инсон учун содиқ дўст. Китоб орқали у эртакми, романми, ривоятми ёки ҳақиқаттан олинган ҳаётий воқеалар туширилган асарми? буларнинг бариси яхшилик сари етаклашини билиб оламиз.

Айниқса, воқеаликларнинг барчасида бир хақиқат ғолиблиги, китобхон иродасини мустахкамлайди.

Тарихий китоблар ёки тарихий воқеалар тафсилотидаги асарлар орқали китобхон ёшлар нима қилганда нималар бўлиши, қандай ишлардан қандай воқеалар келиб чиқиши, нималарга олиб келишини ўрганади. Китоб уларга ҳаётий сабоқ бериб, маънавиятини ошириб боради.

Давра суҳбати давомида ўқувчилар сўнгги пайтда ўзлари севиб ўқиган бадиий асарлардан чиқарган хулосалари билан ўртоқлашдилар.

Ўқувчилардан кимдир Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари катта таассурот қолдирганини айтса, яна кимдир Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” қиссасини қайта-қайта мутолаа қилиб ўз онаси тимсолини кўрганлигини айтиб ўтди.

Давра суҳбати бахс-мунозарага бой тарза қизиқарли бўлиб ўтди. Ўқитувчилар ўқувчиларга кўпроқ бадиий китоб ўқишлари лозимлигини ана шундагина нутқи равон ва фикрлаш доираси кенг бўлишини тушунтириб бугунги кунда яратилатган, жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналаридан ўқиш учун энг қизиқарли асарларни тавсия қилишди.

Фотима Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026