16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:38
Фан ва таълим 👁 137

77-СОНЛИ МАКТАБДА "БАЛЛИ ҚИЗЛАР" КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

77-СОНЛИ МАКТАБДА "БАЛЛИ ҚИЗЛАР" КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Фасли навбаҳор кириб келиши билан юртимизда байрамлар бошланади. Баҳорни соғинган юртдошларимиз унинг ташрифидан қувончга тўлиб, ҳар бир кунни байрамга улайди. Айниқса, аёл-қизлар қадимий Наврўз байрамига тадорикни кўкламнинг илк кунидан бошлаб юборишади.

9 март куни Амударё туманидаги 77-сонли мактабда ўтказилган “Балли қизлар!” кўрик-танлови ҳам барчага баҳорий кайфият улашди. Баҳор байрамлари муносабати билан ўтказилган тадбирда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам тадбир меҳмонлари бўлишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар барчани кўклам ташрифи ва келаётган байрамлар билан табриклади. Шунингдек, мамлакатимиз Президенти аёл-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо бериб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътиборидаги энг устувор вазифа эканлигига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг, мактабнинг 10-синф ўқувчиси Севара Назарова, 9-синф ўқувчиси Мадина Собирова, 8-синф ўқувчиси Дилнура Тозабоева, 7-синф ўқувчиси Саодат Жумабоевалар иштирокидаги танлов бошланди. Кўрик-танловда иштирок этган ўқувчи-қизлар дастлабки шартга кўра ўзларини таништириб, саломлашиш одобини кўрсатишди. Иккинчи шартга кўра Бешта муҳим ташаббус йўналишларини изоҳлаб, билимдонликларини намойиш этишди. Сўнгра баҳорий сабзавотлардан салатлар тайёрлаб, пазандалигини, чаққонлигини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Кейинги шартга кўра Она ҳақидаги шеърларни ифодали айтиб беришди. Эркин мавзу деб номланган охирги шарт бўйича эса ўзлари севган ва танлаган касби ҳақидаги тушунчалари, орзу-истакларини томошабинларга саҳна кўринишлари, қўшиқ ва рақслар орқали чиройли тарзда етказиб бердилар.

Тадбир давомида мактабнинг 3-4-синф ўқувчилари баҳор, она, аёл ҳақидаги шеър ва қўшиқлар, рақслар ижро этиб, барчага кўтаринки кайфият улашишди.

Чаққон қизларжоннинг ҳар бир шартга кўра чиқишларини Бўз ёп овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Гулзода Кўбаева, мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари Эркиной Тажибоева, Ёрқиной Эрбоева, мактаби психологи Раиса Ибодуллаевалардан иборат ҳакамлар ҳайъати ҳаққоний баҳолаб боришди. Танлов якунида 7-синф ўқувчиси Саодат Жумабоева фахрли 1 -ўринни эгаллади. Шу жумладан, 9-синф ўқувчиси Мадина Собирова, 8-синф ўқувчиси Дилнура Тозабоевалар 2-ўрин, 10-синф ўқувчиси Севара Назарова эса 3-ўринни эгалладилар. 

Тадбир сўнгида мактаб директори Шавкат Тўраев иштирокчиларни ютуқлари билан табриклади ва уларни мактаб маъмурияти томонидан тайёрланган совғалар ва диплом билан тақдирлади. Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Муҳаббат Манғитова ҳам ўз тилакларини билдириб, иштирокчиларни табриклади. Тадбирда ўз чиқишлари билан қатнашган ўқувчиларни фаоллиги учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади. Шунингдек, фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Гулзода Кўбаева ҳам сўзга чиқиб, тадбир ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Баҳор байрамлари муносабати билан ҳамда қизларни миллий қадриятларга ҳурмат, юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини турли ёт ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбир барчага бирдек манзур бўлди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019