16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:40
Фан ва таълим 👁 260

“Беш ташаббус – беш имконият!” лойиҳаси доирасида 85-сонли мактабда очиқ дарс ўтказилди

“Беш ташаббус – беш имконият!” лойиҳаси доирасида 85-сонли мактабда очиқ дарс ўтказилди

Амударё туманида фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Беш ташаббус – беш имконият!” номли лойиҳа асосида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш, ёшларни турли зарарли иллатлардан ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг сифатли таълим олишига эришиш борасида турли тадбирлар, адабий кечалар, учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, ёшларнинг адабиёт ва санъатнинг барча турларига қизиқишларини оширишга, спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишларига, ўзини ўзи банд қилган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланиб, даромад топаётган ёш аёл-қизларнинг иш тажрибаларини оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича танловлар, давра суҳбатлари ўтказилиб борилиши натижасида барча ёшдаги фуқаролар қалбида китобга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.

Барчага маълумки, Президентимиз таклиф қилган учинчи ташаббус доирасида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишга қаратилган тадбирларни ташкил қилиш белгиланган. Айнан шу мақсадда туманнинг Хитой ҳудудида яшовчи манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган ёшлар учун 85-сонли мактабда “Компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида очиқ дарс ўтказилди.

Мазкур мактабда тажрибали устозлар – математика ва информатика фани ўқитувчиларидан Гавҳар Сапарбоева ҳамда Оғабек Йўлдошевлар кўп йиллардан буён ўқувчиларга компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш борасида ўзларининг билим ва тажрибаларини ўргатиб келмоқдалар. Устозларидан олган сабоқлари эса ёшларнинг келгуси ҳаётларида қаерда ва қайси касбда ишламасин дастурулмал бўлиб хизмат этиб келмоқда.

Очиқ дарс очилишида “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимов чиқиб гапириб ташкилот томонидан олиб борилаётган ишлар, бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам мактаб ўқувчилари замонавий мактаб биноларида энг илғор ўқув қуролларидан фойдаланган ҳолда билим олаётганлигини фахр билан айтиб ўтди.

Математика ва информатика фани ўқитувчиси Гавҳар Сапарбоева ўқувчиларга компьютерлардан самарали фойдаланишнинг илғор дастурлари ҳамда очиқ дарс ўтказилишидан асосий мақсад ёшларнинг компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш борасидаги билимларини яна бир бор синовдан ўтказиш эканлигини билдирди.

Очиқ дарс “функциялар ва ўзгарувчилар мавзусига оид амалий машғулот” деб аталди. Ўқувчилар олдига функциядан фойдаланган ҳолда берилган иккита соннинг энг катта умумий бўлувчисини топиш дастурини тузиш вазифаси қўйилди.

Ўтказилган очиқ дарс мактаб ўқувчиларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш борасидаги билим ва кўникмалари жуда юқори эканлигини кўрсатди.

Ў.Реимов, "Жайхун илҳомлари" ННТ раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019