16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:31
Фан ва таълим 👁 234

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА “ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ВА АХЛОҚЛИ ЁШЛАР – ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ” МАВЗУСИДА МУЛОҚОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА “ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ВА АХЛОҚЛИ ЁШЛАР – ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ” МАВЗУСИДА МУЛОҚОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат, миллий-маънавий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни мафкура майдонининг турли хуружларидан ҳимоя қилиш, айниқса, ёшларнинг маънавий-руҳий интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга ҳисса қўшиш мақсадида Амударё телевидениеси таҳририяти ижодий жамоаси томонидан таълим муассасаларида ва жамоат ташкилотларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” тамойили асосида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Бу тарғибот тадбирларига кенг жамоатчилик вакиллари, айниқса, ўсмир ёшдаги ўқувчи-ёшлар, аёл-қизлар кенг қамраб олинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 12 май санасида Чойкўл овулида ҳам ўтказилди. “Жаҳолатга қарши – маърифат” тамойили асосида ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноят содир қилишга мойил, муқаддас судланган ва жиноят содир қилган шахслар билан ишлашиш борасида Чойкўл овулида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Тадбирда бу ҳақда Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси Бегзод Айтеков батафсил тўхталиб ўтди. Хусусан, “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” тамойилига кўра, нотинч ва тўлиқсиз оилаларда вояга етаётган ёшлар билан ишлашиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг барвақт олдини олишга эришилмоқда.

Тадбир давомида Чойкўл овул фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият олиб борувчи 32-сонли таянч пункти профилактика инспектори, капитан Азимжон Матюсупов муқаддам судланган ва жиноят содир қилишга мойил, шунингдек, ичкиликка ружу қўйган шахслар, нотинч оилалар билан ишлашиш бўйича яратилган алоҳида назорат тизими хусусида сўз юритди. Унга кўра, мунтазам спиртли ичимликка ружу қўйган фуқароларнинг оила аъзолари билан доимий мулоқот ўтказилиб, спиртли ичимликка муккасидан кетган шахслар наркология диспансерида даволанишлари, соғлом ҳаётга қайтишлари учун зарур чоралар кўрилаётгани боис, бундай шахслар сафи деярли кескин камайишига эришилмоқда.

Айни пайтда 32-сонли таянч пункти хизмат ҳудудидаги 1079 та хонадонга бириккан 1122 та оилада 7200 нафар аҳоли истиқомат қилади. Йиғин раиси, профилактика инспектори, овулда фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисининг ҳамкорликдаги фаолияти боис, ҳудудда соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга хизмат қилувчи 5 та ишчи гуруҳи тузилиб, фаолияти йўлга қўйилган.

Ушбу ишчи гуруҳ аъзолари ўзаро ҳамкорликда ҳудуддаги муаммоли хонадонларда тез-тез бўлишиб, фуқаролар билан бевосита мулоқотда ўтказишаётгани боис, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ободонлаштириш ва маънавий муҳитни соғломлаштириш масалалари ўз вақтида ижобий ечим топмоқда. Айниқса, овулдаги жиноят қилишга мойил, муқаддам судланган ва пробация тартибида жазони ўтаётган, шунингдек, жазони ижро этиш масканларидан озод этилган шахсларнинг рўйхати алоҳида шакллантирилиб, доимий йиғин фаоллари ва масъуллари назоратига олингани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Тадбирда сўзга чиққан ҳудуд бўйича профилактика инспектори Азимжон Матюсупов, Амударё телевидениесининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келадак пойдевори” грант лойиҳаси координатори, журналист Робия Йўлдошева, Ўзбекистон Журналистлари ижодий Уюшмаси аъзоси, шоир ва журналист, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимовлар юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятли вазифа эканлигини таъкидладилар.

Бўлиб ўтган тадбирда 22-сонли мактаб директори Азимжон Бекберганов, маҳалла фаоли Дариха Шариповалар ёшларнинг таълим-тарбиясида оила ва мактаб ҳамда маҳалланинг ҳамкорлиги жуда муҳим эканлигини таъкидладилар. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг ким билан дўст эканлиги, унинг атрофидаги дўстлари қандай тоифадаги одамлар ва касб-кори, жамиятда тутган ўрни ҳақида маълумотга эга бўлишлари зарурлигини қайд этдилар. Айниқса, мобиль алоқа воситаларидан фойдаланишда фарзанди кўпроқ қандай иловаларни ўз телефонига юклаб олаётгани, кечалари қаерга бориб, ким билан учрашаётгани ота-онанинг доимий назоратида бўлиши зарурлигини таъкидладилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019