17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 16:28
Жамият 👁 364

ЭЛ БИРЛАШИБ, ХАЙРЛИ ИШНИНГ УДДАСИДАН ЧИҚДИ

ЭЛ БИРЛАШИБ, ХАЙРЛИ ИШНИНГ УДДАСИДАН ЧИҚДИ

Муқаддас ислом динимиз таълимотига кўра, инсон вафот этгач, барча амаллари тўхтайди. Фақат жорий садақадан, элга манфаат келтирадиган илмдан ва унинг ҳаққига солиҳ фарзандлар қиладиган дуодан доимо манфаат етиб тураверади. Бу ерда жорий садақа дейилганда мусулмонларга доимий равишда фойда бериб турадиган хайрли ишлар кўзда тутилган. Кўпчилик фойдаланиши учун кўприк қуриш, қудуқ, ариқ қазиб сув келтириш шулар жумласига киради.

Аждодларимиз асрлар давомида бажариб келган бунингдек солиҳ амалларнинг мазмун-моҳияти, қадри бизнинг давримизда ҳам юксак тутилмоқда. Юртдошларимиз ташвишларига елка тутиб, ҳаёти фаровонлашувига хизмат қилаётган танти ҳамюртларимиз кўп.

Жорий йилнинг 13 июлида Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласида бир гуруҳ тадбиркорлар, нуронийлар бамаслаҳат бир хайрли ишга қўл урдилар.

Маълумки ушбу маҳалла ҳудудида оқар сув неча ўн йиллардан бери муаммо бўлиб келаётган эди. Ҳудудда яшовчи аҳолига ичимлик суви ҳам вақти-вақти билангина етиб борарди. Шу боис кўчалар бўйларида яшил дарахтлар кам, борлари ҳам сувсизликдан ривожланмай қолган. Ўз томорқасини суғориш учун баъзилар ер қудуқдан фойдаланса, баъзилар оқар сувни кутиб яшайди.

Бунингдек, аҳвол маҳаллада истиқомат қилувчи ички ишлар фахрийси, айни кунда тадбиркорлик билан шуғулланаётган Каромаддин Ибодуллаевни ҳам ўйлантириб келаётган эди. У ҳудуддаги тадбиркорлар Озод Қурбонбоев, Жамбул Боймуродовлар билан бирга маҳалла фуқаролар йиғини идорасига бориб, муаммоларнинг ечими бўйича ўз фикрларини билдирди.

Йиғин раиси Турсунбой Серикбоев ҳам уларни қўллаб-қувватлаб, керакли идораларга мурожаат қилди. Қисқа фурсатда маҳаллага оқар сув олиб келиш йўли харитаси, лойиҳа-смета ҳужжатлари тегишли идоралар томонидан тайёрлаб берилди.

Шу тариқа Манғитнинг Дурунки маҳалласи бўйлаб “Юсуфхўжа” фермер хўжалиги экин майдонларига сув етказиб бериб турган ариқни 1,5 чақиримча узунликда қазиб, туманимизнинг аввал “Тельман йўл” деб номланиб келган улкан асфальт йўлини кесиб ўтиб, Чордара маҳалласига оқар сув олиб келиш ишлари бошлаб юборилди.

Шу йил 13 июль куни ушбу ҳайрли ишнинг бошланиши улкан тадбир тусини олди. Туман Ободонлаштириш бошқармасининг экскаватори ишни бошлаш жараёнида туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, тадбиркорлардан ташқари маҳалланинг нуроний кексалари Жумамурот Эримбетов, Қодир Давбоев, Турсунбой Худойберганов, Эркин Ҳайитбоев, Давлатбой Қиличевлар, шунингдек Саъдулла Маткаримов, Бахтиёр Эркабоевлар иштирок этдилар.

Нуронийлар бошланган ишнинг хайрли бўлишини тилаб, дуога қўл очдилар. Шу тариқа Чордара маҳалласининг Нодирабегим, Зебунисо, Завқий ва бошқа кўчаларига оқар сув келтириш учун ариқ қазиш ишлари бошланиб кетди. Ариқнинг улкан асфальт йўлни кесиб ўтувчи қисмига чидамли труба ташланди.

Энди Чордара маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг неча йиллик оқар сув орзуси ушаладиган бўлди.

Яқин кунларда ариққа сув юборилади. Эл бирлашиб, ушбу хайрли ишнинг уддасидан чиқдилар. Маҳалла аҳолиси бунинг учун беғараз ёрдамини аямаган 4-сектор, туман Ободонлаштириш бошқармаси, маҳалла фуқаролар йиғини масъулларидан, тадбиркорлардан жуда миннатдор бўлишди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026