17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 15:12
Жамият 👁 165

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023 йил 7 июлдаги 137-13-0-Ф/13-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 июль – 10 август кунлари туман ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбири ўтказилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар Вазирлигининг 2023 йил 29 июль кунги  шошилинч кўрсатмасида жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона шаҳридаги 4 қаватли турар жой биносининг ер тўласида жойлашган “Караоке” клубида 6 нафар фуқаронинг вафотига, бир неча кишининг эса шифохонага ётқизилишига олиб келган ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса жамоатчилик эътиборини тортиб, аҳоли ўртасида катта шов-шувларга сабаб бўлганига эътибор қаратилган. Шу боис, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбири доирасида Амударё тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, тегишли соҳа вакиллари, туман электр тармоқлари ва “Амударётумангаз”газ таъминоти хизмати ходимлари билан биргаликда бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ва ер тўласи бор бўлган овқатланиш ўринларида ёнғиннинг олдини олишга қаратилган профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ёнғин – тилсиз ёв. Қўлсиз, оёқсиз, ҳеч кутилмаганда хавф солувчи бу ёв – олов билан олишиш қанчалик қийин бўлса, ундан омон қолиш эҳтимоли шунчалик кам. Фарғона шаҳридаги 4 қаватли уй ер тўласида содир бўлган ёнғин ҳам ўзининг қанчалик тажовузкорлигини, унинг чангалидан қутилиб қолиш нақадар мушкуллигини, саноқли дақиқаларда инсон ҳаётини барбод қилиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатди. Демак, тилсиз ёв – ёнғинга қарши курашиш эмас, бу каби инсон умрига тажовуз қилгувчи ёнғин ҳодисаси содир бўлишининг олдини олиш, хавфсизлик чораларини кўриб қўйиш ҳар биримизнинг масъулиятли бурчимиздир.

Инсон ҳаётига жиддий хавф туғдирувчи, ҳатто ўлимга олиб келувчи ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ташкил этилган “Долзарб 30 кун” доирасидаги тадбирларда кўп қаватли биноларнинг ертўлаларида фаолият юритаётган тадбиркорларга электр ва газ ускуналаридан фойдаланишда эҳтиёткорлик билан иш тутиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтиришлар ҳамда тавсиялар берилиб, фойдаланишдаги носоз ускуна ва жиҳозларни зудлик билан таъмирлаш бўйича топшириқлар берилди.

Сўнгги кунларда Республикамизда содир бўлаётган ёнғин ҳодисалари, катталар ва бошқалар орасида сувга чўкиш, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида фавқулодда ҳолатлар кўплаб учрамоқда. Ўтказилаётган “Долзарб 30 кун” тадбири доирасидаги профилактик суҳбатларда бу каби ҳолатлар атрофлича муҳокама этилиб, ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбиркорларга ва аҳолига зарур таклифлар берилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026