16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:23
Жамият 👁 189

Ўтган 6 ойда туман Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жисмоний ва юридик шахсларга 39 минг 632та давлат хизматлари кўрсатилди

Ўтган 6 ойда туман Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жисмоний ва юридик шахсларга 39 минг 632та давлат хизматлари кўрсатилди

Сир эмаски, кейинги йилларда давлат хизматлари марказлари “бир дарча” тамойили асосида кўплаб хизматларни йўлга қўйгани билан аҳоли ва тадбиркорларга катта қулайликлар яратмоқда. Давлат хизматлари маркази давлат хизматларини тақдим этишнинг янгича кўриниши бўлиб, ортиқча ва кераксиз қадамлар сонини камайтиришда ёрдам беради. Соҳани аҳолига янада яқинлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ва ҳажмини ошириш мақсадида 2022 йил 20 апрель куни “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегияси” тасдиқланди. Стратегия давлат хизматларини кўрсатишнинг жорий ҳолати ва хорижий мамлакатларнинг ушбу соҳадаги энг яхши тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда, “Давлат хизматларини кўрсатишда фуқаро эътибор марказида” тамойили асосида тизимни модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишларини белгилайди.

Амударё тумани Давлат хизматлари марказида ҳам мазкур Стратегияни амалиётга татбиқ қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина 2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида туман Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жисмоний ва юридик шахсларга 39 минг 632та давлат хизматлари кўрсатилди. Шу жумладан, 277та юридик корхоналар, 522та якка тартибдаги тадбиркорлар янгидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, марказ томонидан кўрсатилган сайёр тартибдаги давлат хизматлари сони 2 минг 239тани ташкил қилди. Марказнинг тумандан олисдаги – Хитой филиали орқали эса 1736та давлат хизмати кўрсатилди.

Давлат хизматлари марказида жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш намунали йўлга қўйилган. Марказда мурожаатчилар учун етарлича шароитлар яратилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари сони ой сайин ортиб, такомиллашиб бормоқда. Шунингдек, ташриф буюрувчиларга ўз-ўзига хизмат кўрсатишнинг турли хил имкониятлари тўғрисида маълумот берувчи ахборот стендлари ва плакатлар ўрнатилган.

Давлат хизматлари марказларининг устун жиҳатлари кўп. Мазкур тизим орқали аҳоли ва ташкилотларга бир қанча давлат ва жамоат хизматлари бир жойда кўрсатилади. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларга зарур маълумотлар олиш ва бошқа хизматлардан фойдаланишларида вақтни тежаш баробарида, ортиқча расмиятчилик ҳолатларини қисқартиришга ёрдам беради.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида марказ орқали 8386та электрон рақамли имзо калитлари берилди. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича 1872та хизматлар кўрсатилди. Ўтган 6 ой давомида кўрсатилган кадастр соҳасига оид хизматлар 3168тани ташкил қилди. Шу билан бирга, болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича 3273та хизмат кўрсатилди.

Ҳисобот даврида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 2472та хизматлар кўрсатилиб, наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида 2277та, руҳий диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида 2297та, судланмаганлик ёки судланганлик тўғрисида 1383та маълумотномалар берилди.

Аҳолининг ҳаёт даражасини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни ривожлантириш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Давлат хизматлари кўрсатиш марказларининг фаолияти эса бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг узвий давомидир.

Бундан кўзланган асосий мақсад – соҳада учрайдиган сунъий тўсиқларни бартараф қилиб, аҳолига қулайликлар яратиш, тадбиркорларнинг иш бошлашидан тортиб фаолияти давомида зарур бўладиган хизматларни бир жойда кўрсатишдан иборат.

Севара ИСМОИЛОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019