17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 13:51
Жамият 👁 279

Дўстлик маҳалласида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Дўстлик маҳалласида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

2023 йил 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ҳудудлларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ҳамда бу борадаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган, унда республикамиз овул ва маҳаллаларида жиноятчиликни жиловлаш самарадорлигини ошириш, хавфсиз муҳитни яратиш, криминоген вазиятни яхшилаш орқали оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда уларни камайтиришга эришиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори, Ички ишлар вазири ва Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, тегишли бошқарма бошлиқлари жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган ҳуқуқбузарликларни, жиноятларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қайта содир бўлишининг олдини олиш, криминоген вазиятни атрофлича муҳокама қилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирларни белгилаш мақсадида шаҳар, туманларга масъул қилиб бириктирилган эди.

Ушбу вазифага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув хизмати бошлиғи Умида Курбанбева, Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарлари Замир Сапарбаев, Шарапат Жолдасбаевлар Амударё туманининг “қизил” тоифага кирувчи Дўстлик маҳалласида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказдилар.

Йиғилишда ҳудуд профилактика инспектори Илауатдин Жумамуратов, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда кўча бошчилари, нуроний отахон ва онахонлар, ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотлардан вакиллар қатнашди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув хизмати бошлиғи Умида Курбанбева сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш масаласи бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсатининг долзарб йўналишларидан бири эканлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга жамоатчилик вакиллари томонидан ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек туманимизда ҳам жиноятчилик ва ҳуқуқубузарликларнинг олдини олиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилаётгани ҳақида тўхталди.

Ҳудуд профилактика инспектори Илауатдин Жумамуратов ўз сўзида аҳоли ўртасида гиёҳвандлик, одам савдоси, диний экстремизм каби жиноятларнинг олдини олиш юзасидан маҳалла ёшлари орасида мунтазам тушунтириш ишларини олиб бораётганини, келгусида ўсмирлар ва ёшлар билан ишлашишни янада яхшилашга ҳаракат қилишини билдирди. Шунингдек, ёшларнинг тақдирига ота-оналар ҳам бефарқ қарамаслиги, улар устидан доимий назорат олиб боришлари лозимлигини таъкидлади.

 Шундан сўнг, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Замир Сапарбаев сўзга чиқиб, ҳар бир ҳудудда содир этилган маъмурий ва жиноий ҳолатлар аҳоли ўртасида муҳокама қилиниши, жиноят содир этилиши сабаблари ўрганилиши кераклиги ва жиноят содир этишга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари кўрилиши лозимлиги ҳақида сўз юритди.

Қолаверса, маст ҳолатда автотранспорт воситасини бошқариш ва бошқа қўпол қоидабузарликлар маҳалла ҳамда меҳнат жамоаларида муҳокама этилиши муҳимлигини, оиладаги нотинчлик, келишмовчилик туфайли содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар чуқур таҳлил қилиниши кераклигини алоҳида эътироф этди.

Йиғилиш якунида маҳалла фуқаролар йиғини масъиллари сўзга чиқиб, ёш оилалар ва уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилганлиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича маҳаллаларда кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Йиғилишда Дўстлик маҳалласини “қизил” тоифадан чиқариш бўйича йиғин масъулларига тегишли топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026