16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:26
Фан ва таълим 👁 371

УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Келажагимиз эгалари бўлмиш ёш авлодни билимли, саводли, маънавий баркамол ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказишда ўқитувчи-мураббийларнинг ҳиссаси бениҳоя каттадир. Улар бераётган пухта билим ва ибратли тарбия катта ҳаёт остонасида турган ўғил-қизларнинг ватанпарвар, халқимизга фидойи ва ҳалол хизмат қиладиган инсонлар бўлиб етишишига замин бўлиб хизмат қилади.

Юртимизда 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни деб белгиланиб, умумхалқ байрами сифатида нишонланиши устозларга юксак эътибор ва ҳурматнинг яққол намунасидир. Амударё туманида ҳам ҳар йили ушбу сана кенг тантана қилинади, таълим фидойилари, тажрибали муаллимлар, фахрий устозлар учун тадбирлар ташкиллаштирилади.

Анъанага мувофиқ 30 сентябрь куни Манғит шаҳрида жойлашган файзли “Шер” тўйхонасида “Сизга таъзим, азиз устозлар!” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда муҳтарам ва халқимиз эъзозидаги инсонлар – устоз-мураббийлар учун туман ҳокимлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан байрам дастурхони ташкил қилинди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ёшларга таълим-тарбия бериб келаётган педагог ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар ҳамда фахрий ўқитувчилар иштирок этишди.

Ўқитувчилик масъулиятли ва машаққатли касб бўлиб, мунтазам равишда давомли меҳнатни, сабр-тоқат билан ишлашни талаб этади. Инсоният камолоти учун бутун билими, иқтидори ва ҳаётини бахш этган устозларнинг хизматларини ҳамма замонларда ҳам кишилар ҳурматлаб, эъзозлаб келишган.

Тадбир аввалида туман ҳокими Собир Хўжаметов устоз ва мураббийларни касб байрамлари 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, уларнинг шарафли ишларида муваффақиятлар тилади ва жорий йилда таълим соҳасида эришилган ютуқларга ҳам тўхталиб ўтди. Ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ ўқитувчи-мураббийлар кўкрак нишонлари, ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, таълим соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилган, жамоат ишларида фаол бўлган ўқитувчиларга ва шогирдлари нуфузли мусобақаларда ғолиб бўлган мураббийлар ҳам рағбатлантирилди.

Айтиш жоизки, туманимизда 85та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Жорий йилда мактабларда 38 минг 813 нафар ўқувчилар маҳоратли педагоглардан таълим-тарбия олмоқда. 2022-2023 ўқув йилида 2750 нафар ўқувчилар мактабларни битказган бўлса, уларнинг 1289 нафари олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди.

Байрам тадбири давомида сўзга чиққанлар устоз сўзи замирида олам-олам маъно мужассам эканлиги, машҳур инсонларнинг юқори чўққиларга эришишлари ҳам устозларнинг беқиёс заҳмати маҳсули эканини таъкидлаб, йиғилганларни касб байрами билан қизғин қутладилар.

Чиндан-да барча даврларда ҳам ўқитувчи зиммасига ҳаёт талабларига тўла жавоб берадиган ва ўз замонига муносиб авлодларни тарбиялашдек масъулиятли вазифа юклатилган. Қуёш ўз нури билан бутун табиат, борлиқни жонлантиргани каби, ўқитувчи, мураббий ҳам бор маҳорати, илми билан ўқувчи-ёшларнинг қалбини илм зиёси билан тўлдиришга аҳд қилган буюк касб эгасидир. Ҳаётнинг гўзаллиги, фаровонлиги, одоблиги, қолаверса, давлат ва жамият равнақи муаллим меҳнати биландир.

Туман Маданият бўлими томонидан намойиш этилган катта мусиқий дастур тадбирга янада файз киритди ва барчага байрам кайфиятини улашди. Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири шўх куй-қўшиқлар ва дилрабо рақслар билан давом этди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019