16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:23
Фан ва таълим 👁 407

ФАНЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ФАНЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

2023 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди. Қарорга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш назарда тутилган.

17 октябрь куни Амударё туманидаги 40-сонли мактаб биносида тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида фанлар олимпиадасининг туман босқичи очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда олимпиаданинг қуйи босқичларидан муваффақиятли ўтган 85та мактаб ҳамда 2та касб-ҳунар мактабининг жами 2минг 600 нафар ўқувчилари ғолиблик учун беллашдилар.

Умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчиларнинг билимини баҳолашда фанлар олимпиадаси муҳим ўрин тутади. Жорий йилда ҳам мазкур тадбирни юксак ташкилотчилик асосида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўқувчилар 16та фан, жумладан тарих, география, қозоқ тили, қорақалпоқ тили, инглиз, француз, немис, кимё, рус тили, биология, информатика, физика, математика, она тили фанларидан ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Мазкур фан олимпиадасининг ҳаққоний ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буйруғи асосида ҳудудларга масъуллар бириктирилди. Амударё туманига бириктирилган Республика методика маркази методистлари Минайхан Эржанова, Фазилат Зарипова ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг маъсул ходимлари 200 нафарга яқин ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан биргаликда фанлар олимпиадасининг туман босқичини кузатиб, баҳолаб бордилар.

Фанлар олимпиадасида таълим муассасаларида ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда барча шарт-шароит яратилди. Ҳар бир аудиторияга назоратчилар бириктирилди.

Айтиш жоизки, бугунги кунда юртбошимиз томонидан ёшларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Ушбу яратиб берилаётган имкониятларга жавобан ёшларимиз ҳам турли соҳаларда ўзларининг фаолликларини кўрсатиб келишмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, туманимизда 85та умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Уларда таълим олаётган ўқувчилар сони 38минг 476 нафарни ташкил қилиб, 4 минг 64 нафар ўқитувчилар ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда.

Республика бюджетидан қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 6та умумтаълим мактабида 17,2 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. Корея Республикасининг Эксимбанк грантлари ҳисобидан 6та умумтаълим мактабига 96 дона, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги Қарори асосида 17та мактабга 176 дона замонавий компьютер жамланмалари етказиб берилди. Яратилаётган бу каби шароитлар ўқувчиларни илм-фан сирларини янада чуқур ўрганиб, Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган кадрлар бўлиб етишишга даъват қилиши табиий.

5 кун давом этадиган фанлар олимпиадасининг туман босқичи якунларига кўра 144 нафар ғолиблар ва 2-3-ўринлар соҳиблари аниқланиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритади ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019