16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:06
Жамият 👁 249

ЭЛ ХИЗМАТИДАГИ НУРОНИЙ ОТАХОН

ЭЛ ХИЗМАТИДАГИ НУРОНИЙ ОТАХОН

Юртимизда хонадонлар файзи, фариштаси бўлган нуроний отахон ва онахонларга алоҳида ҳурмат кўрсатиш, эъзозлаш ҳам миллатимизга хос бўлган қадриятлардан бири саналади. Дарҳақиқат, ёши улуғ инсонлар бор бўлган уйнинг файз-у баракаси ҳам бошқача бўлади. Улар фарзандлар ва набираларнинг нафақат дуогўйи, балки энг яқин маслаҳатчиси, ўз ҳаётий тажрибалари асосида тўғри йўл кўрсатувчилардир.

Шу боис кекса авлод вакилларини улуғлаш, уларнинг тажрибасига таяниш оилаларимиздаги каби жамиятда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган, инсон манфаатлари устувор давлатимиз сиёсатида ёши улуғ инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, турмуш даражасини ошириш энг муҳим устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ҳам “Кексалар – хонадонларимиз файзи ва фариштаси” шиори остида кексаларни эъзозлаш, уларнинг панд-насиҳатларини ёшларга етказиш орқали жамиятда ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш борасида тадбирлар ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар мунтазам равишда тумандаги оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилмоқда.

Айни пайтда Амударё тумани “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси бўлиб фаолият кўрсатиб келаётган Бекман ота Аллаберганов ҳам бу борада ибратга лойиқ, арзигулик ишлар амалга оширмоқда. Отахон узоқ йиллар таълим тизимида ва бошқа соҳаларда фидойилик билан меҳнат қилиб, нафақага чиққан бўлишига қарамасдан ўзини эзгу ва хайрли ишларга бахшида этиб келмоқда.

 Бекман отани нафақат туманимизда, балки бутун қорақалпоқ элида фаол нуроний сифатида жуда яхши танишади. Ота доим халқ орасида, панд-насиҳатлари, ўгит ва маслаҳатлари билан ҳаммани эзгу ишларга даъват қилиб келмоқда. Айниқса, ёшлар тарбиясига жуда эътиборли, уларнинг юрт келажагига муносиб, комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун астойдил жон куйдиради. Ҳали-ҳамон халқ хизматида юрган Бекман Аллабергановнинг Амударё телевидениесидаги “Одоблар хазинаси” муаллифлик кўрсатуви ва халқимизга хос бўлган миллий-маънавий қадриятларни авайлаб-асрашга қаратилган давра суҳбатлари, тадбирларини ҳар доим халқимиз севиб қарши олади. Бугунги кунда унинг иштирокидаги тарбиявий кўрсатувларнинг мухлислари жуда кўп.

Ҳозирги кунда Тошёп овулида яшаётган Бекман Аллаберганов 1947 йилда туғилган. У 1963-1968 йилларда Тошкент Давлат педагогика институтининг физика-математика факультетини тамомлаб, узоқ йиллар 16-сонли ва 5-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшларга физика-математика фанларидан сабоқ берди. Ташаббускор, халқ ҳаётига доир муаммолар ечимини топишдаги ўзига хос фикрга эга бўлган Бекман Аллаберганов туман раҳбариятининг назарига тушиб, 1987-1995 йилларда Халқ депутатлари Амир Темур номли овул Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасига қўйилди. Кейинчалик бир неча йил тадбиркор сифатида фаолият юритган Бекман Аллаберганов 1999-2003 йиллар оралиғида Амир Темур номли овул маҳалла посбони сардори, 2003-2008 йилларда эса мазкур фуқаролар йиғини раиси вазифаларида сидқидилдан меҳнат қилди.

Халққа фидокорона хизмат қилган отахон нафақага чиққанидан кейин 2014-2017 йилларда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, 2017-2020 йилларда эса Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси вазифаларида ишлади. Шу даврлар ичида қанчадан-қанча эзгу ишларга камарбаста бўлди, оилавий низолар, ажрашишларнинг олди олинишига, ёшларнинг одоб-ахлоқли, етук инсонлар бўлиб камолга етишларига ҳисса қўшди, ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашди.

Эл-юрт фидойиси Бекман ота ҳалига қадар тиниб-тинчимайди. Гоҳ у маҳаллада, гоҳ бу овулда фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллари билан учрашади. Уларга бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, маслаҳатлар беради, йўл-йўриқлар кўрсатади. Хонадонларга кириб бориб, ўзи каби нуронийларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлади, янги оила қурган ёшларга эса панд-насиҳатлар бериб, иноқликда умр кечиришга, мустаҳкам оила қўрғонини бунёд этишга чақиради.

Бугун фақатгина оилавий ҳаётда эмас, балки турли соҳаларда эришаётган ютуқларимизда ҳам мўътабар кексаларимизнинг улкан хизматлари бор. Бекман ота Аллаберганов каби табаррук инсонлар, дуогўйларимизнинг эрта-ю кеч тилларидан тушмайдиган дуо-ю тилаклари боис, юртимизда тинчлик барқарор, хонадонларда чиройли тўйлар бўлмоқда.

Кексалари эъзоз топган юртнинг келажаги ҳам обод бўлади дейишади. Элимиз файзи, фариштаси бўлган ана шундай нуронийларимиз эъзоз ва ҳурматда бўлиб, узоқ ҳаёт кечирсин.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019