16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:03
Саломатлик 👁 348

“МАФТУНА МЕД МАНҒИТ” КЛИНИКАСИНИНГ ФИДОЙИ ШИКОФОРИ

“МАФТУНА МЕД МАНҒИТ” КЛИНИКАСИНИНГ ФИДОЙИ ШИКОФОРИ

Манғит шаҳри Навоий номли маҳалласининг туман Тиббиёт бирлашмаси жойлашган ҳудудини том маънода шифокорлар шаҳарчаси дейиш мумкин. Йилдан-йилга хусусий шифокорлик объектлари қад ростлаб, энг замонавий тиббий текширув ва ташхис аппаратлари билан жиҳозланган хусусий клиникалар, тиббий маслаҳат марказлари халқимизга беминнат хизмат кўрсатаётганидан мижозлар мамнун. Ана шундай хусусий тиббиёт клиникаларидан бирига Улуғбек Абдураҳмонов раҳбарлик қилади.

“Мафтуна мед Манғит” МЧЖ шаклидаги мазкур клиника ўз фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. 2022 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур клиника замонавий УЗИ ва ЭКГ аппаратлари билан жиҳозланган. Бундан ҳам муҳими, клиника бош шифокори даволаш ишлари бўйича кўп йиллик тажрибага эга олий тоифали шифокор Зулхумор Гаипова ультратовуш текшируви йўналиши бўйича юқори малака ва тажрибага эга. Қолаверса, беморнинг ҳолатини ўрганиш борасида ўзига хос иш услубига эга мутахассис сифатида танилган.

Асли Хитой қишлоғида, оддий деҳқон оиласида дунёга келган Зулхумор оиладаги 10 нафар фарзанднинг иккинчиси эди. Бутун умрини қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишлаган оддий тракторчи Жуманиёз ота ва колхоз ишчиси Холжон момонинг 8 қиз, икки ўғил фарзанди ичида Зулхумор ўзининг дадиллиги, қатъиятлилиги билан опа-сингиллари ва укаларидан ажралиб турарди. У болалигидан яқинларига меҳрибон, синчков ва қатъиятли, интилувчанлиги билан устозларининг эътиборини қозонди. Умумтаълим мактабини тугатиб: “мен шифокор бўламан”, деганида унинг бу қароридан биринчи қувонган ҳам, қўллаб-қувватлаган ҳам ота-онаси бўлди.

- Шу қизимизнинг муомаласидан табибликка ихлоси маълум, - дерди отаси Жуманиёз ота.

- Одамнинг юзига қараб тан-жонининг ҳолатини билади-я, кўз тегмасин, - дея ич-ичидан қувватларди онаси.

Фарзанднинг ота-онаси назарига тушиб, ишончига сазовор бўлиши унинг келажагини белгилайди, дейишади. Балки ростдир. Зухумор ота-онасининг оқ фотиҳасини олиб Андижон тиббиёт институти талабаси бўлганида, 1992 йилда мазкур тиббиёт институтини даволаш иши мутахассислиги бўйича муваффақиятли тугатганида, Жуманиёз ота билан Холжон момо қизининг шифокорлик дипломини кўзларига суриб қувонганларида ана шу меҳрибон инсонларининг дуолари уни қўллаганини юрак-юрагидан ҳис қилди.

- Сен элинг, юртинг олдида қарздорсан, болам, - деганди ўшанда Аллоҳ раҳмат қилсин онаси. – Ахир давлат сени 16 йил давомида беминнат ўқитди, касб-корли қилди. Энди сен ана шунга муносиб халққа хизмат қилишинг керак.

Зулхумор 1992-1993 йилларда Нукус шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида интернатура босқичини ўтаганида, кейинчалик 1993-2014 йилларда Амударё тумани марказий шифохонасининг Тез тиббий ёрдам бўлимида навбатчи шифокор сифатида фаолият олиб борганида ҳам онасининг “сен элинг, юртинг олдида қарздорсан” – деган сўзларини асло унутмади. Фаолиятининг ҳар бир лаҳзасида шифо истаб келган инсонларга чин дилдан ёрдам бериш, уларнинг дардларига дармон бўлишга интилиб яшади. 2014 йилдан ТТБнинг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида терапевт сифатида шифокорлик фаолиятини давом эттирган Зулхумор Гаипова доимий изланишдан, тиббиёт соҳасига оид инновацион лойиҳалар устида ишлашдан тўхтамади. У бўлимга даволаниш учун келган бемор ҳолатини психологик таҳлил қилиб, беморга қўйилган ташхиснинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина муолажа чораларини белгилади. Натижада Зулхумор Гаипова даволаган беморлар тез шифо топиб, у элга қўли енгил шифокор сифатида танилди.

Зулхумор умр йўлдоши Улуғбек Абдураҳмонов билан маслаҳатлашиб, тиббиёт соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлашга, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига кўрсатилаётган эътибор ва рағбатдан унумли фойдаланиш орқали халққа янада самарали хизмат кўрсатишга қарор қилди ва умр йўлдошининг қўллаб-қувватлаши, қолаверса, ўз орзуларини амалга ошириш ниятида 2022 йилда МЧЖ шаклидаги “Мафтуна мед Манғит” хусусий клиникасини очишди. 280 млн. сўмлик ўз маблағлари ҳисобидан замонавий тиббий жиҳозлар сотиб олиб, тиббий ташхислаш фаолиятини йўлга қўйди.

Хусусий тиббий клиника очилиши муносабати билан Зулхумор Гаипованинг ўзидан ташқари 5 нафар ўрта тиббиёт ҳамшираларининг доимий иш билан бандлиги таъминланди. Клиникада 2022 йилда 260 нафар беморга даволаш-маслаҳат хизматлари, кўрсатилган бўлса, 2023 йилнинг ўтган 10 ойи давомида 350 нафардан зиёд беморга тиббий хизматлар кўрсатилди. Шунингдек, клиникада 2023 йилда 130 нафар аҳоли вакиллари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундан ташқари, клиника ҳудудида истиқомат қилувчи, шунингдек, туманнинг турли ҳудудларидан шифо истаб келган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш, касаллиги аниқланган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилиб, стационар ва амбулатор шароитларда соғломлаштириш ишлари амалга оширилаётганидан аҳоли мамнун.

Зулхумор Гаипова хусусий клиникада бош шифокор лавозимида фаолият юритишдан ташқари, туман ТТБнинг шошилинч тиббий ёрдам бўлими терапевт шифокори сифатида беморлар дардига малҳам бўлаётган фидойилардан. Оилада эса унинг ўз ўрни, мавқеи бор. Умр йўлдоши, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмаси Кенгаши раиси Улуғбек Абдураҳмонов билан икки қиз бир ўғилни ўқимишли инсонлар қилиб вояга етазишмоқда. Учала фарзандлари ҳам олийгоҳ талабалари, Умидахон бўлғуси шифокор, Мафтуна ҚДУ, Бунёдбек эса Самарқанд Ветеринария институтининг Нукус филиали талабаси. Оилавий ҳаётини, фарзандлари тарбиясини ҳавасга муносиб тарзда йўлга қўйган, касбий фаолияти жараёнида ўзининг хушмуомалалиги, билимдонлиги билан эл-юрт ҳурматини қозонган Зулхумор Гаипованинг турмуш тарзи кўпларга ибрат. Ҳамма нарсага вақт топа олган, айниқса, беморлар муолажаси, уларнинг тузалиб кетиши учун фидойи меҳнат қилишдан асло чарчамайдиган Зулхумор Гаиповани ҳамиша банд ҳолатда учратасиз. У ҳузурига шифо истаб келган инсонларнинг ҳар бири билан эринмай суҳбатлашади, хасталикдан асоратсиз соғайиб кетишлари учун жон куйдиради. Шу боис, “Мафтуна мед Манғит” клиникаси мижозлари бу фидойи, элпарвар шифокордан мамнун Халқ ҳурматига сазовор бўлиш эса шифокор учун бахт.

Биз Зулхумор Гаиповани касб байрами билан муборакбод этамиз ва асло қўлингиз дард кўрмасин, эл-юртга шифо улашишдек эзгу ишингиз бардавом бўлсин, деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019