16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:50
Қишлоқ хўжалиги 👁 151

“Манғит арна” каналини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда

“Манғит арна” каналини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда

2023 йил 11 ноябрь куни Амударё туманидаги ички хўжалик каналларини бетонлаш ишлари юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Бахтияр Жузбаев, туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман прокурори Азиз Рўзметов, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари масъул ходимлари, кластер, фермер хўжалиги ва қурилиш ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Жорий йилда туман бўйича жами узунлиги 21,8 километр бўлган ички хўжалик каналларини бетонлаш режалаштирилган. Шундан тумандаги “Манғит арна” хўжаликлараро каналидан сув олувчи “Гўжа ёп” ички хўжалик канали бетонлаш ишлари масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Amudaryotex” қўшма корхонасини ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов сувдан самарали фойдаланиш ва унинг беҳуда сарфланишининг олдини олиш муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида батафсил сўз юритди. Соҳа мутахассислари томонидан “Гўжа ёп” ички каналини бетонлаш ишлари натижасида сувнинг ерга сўрилиб кетишининг олди олиниб, янги технологияларни жорий қилиш ҳисобидан йил давомида жами 8,4 млн. кубометр сув иқтисод қилишиниши таъкидлаб ўтилди.

“Гўжа ёп” ички хўжалик каналининг умумий узунлиги 3,5 километр бўлиб, сув ўтказиш қобилияти дақиқасига 1 кубометрни ташкил қилади ҳамда 3та фермер хўжалиги, 70та аҳоли ханодонлари ушбу хўжалик каналидан фойдаланиб келади. Шунингдек, мазкур ички хўжалик каналидан 167 гектар ер майдони суғорилади. Шундан 74 гектар пахта, 36 гектар ғалла, 15 гектари томорқа майдонларига тўғри келади.

Семинар давомида сўзга чиққан масъуллар сувни тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларда мазкур технологиялардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бошқа семинар иштирокчиларга зарур тушунчалар берди.

Сув ресурслари минтақамиз ва мамлакатимиз учун энг долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Бугунги кунда кўплаб ер майдонлари эски усулда суғорилмоқда. Бунинг натижасида миллионлаб кубометр сув исроф бўлмоқда ва сув ресурслари камаймоқда. Ана шу сув йўқотишларини камайтириш учун каналларни бетонлаш ҳамда бошқа турдаги янги материаллардан фойдаланиш, инновацияларни қўллаш усуллари амалиётга жорий қилинмоқда.

Яқинда Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам келгуси 2024 йилга мўлжалланган давлат бюджетининг энг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинган эди. Муҳокамада саноат тармоқларида ҳам, ҳудудларда ҳам долзарб вазифага айланган сув таъминоти муаммосига алоҳида эътибор қаратилиб, охирги икки йилда сув хўжалигини сақлаб қолиш учун 22 триллион сўмга етган катта миқдорда маблағ ажратилгани қайд этилди ва бу маблағларни мақсадли сарфлаб, сувдан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Семинарда соҳа вакиллари фермер хўжаликлари раҳбарларига давлатимиз томонидан тежамкор суғориш технологияларини жорий этган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратиш тартиби йўлга қўйилганини айтиб, бу тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

Семинар иштирокчилари “Гўжа ёп” ички хўжалик каналини бетонлаш ишлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, иш жараёнида учраётган хато ва камчиликлар юзасидан тегишли соҳа масъулларига топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019