16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:49
Саломатлик 👁 281

ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – КЕЛАЖАККА МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОР

ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ –  КЕЛАЖАККА МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОР

Мамлакатимизда аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, маънан етук, жисмонан соғлом ёш авлодни вояга етказиш алоҳида эътибордаги, давлат сиёсати даражасидаги масала ҳисобланади. Айниқса, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза этишга, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказишга устувор аҳамият берилмоқда.

Амударё туманидаги тиббиёт тизимида ҳам хизматлар сифати ва қулайлигини янада яхшилаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни кучайтириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш борасида белгилаб берилган вазифалар изчил амалга оширилмоқда. 

Бугунги кунда аҳолига тиббий хизмат кўрсатилаётган туман Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси 95 ўринга мўлжалланган. Комплекснинг туғруқ бўлими 60 ўрин, ҳомиладорлар патологияси бўлими  35 ўриндан иборат. Муассасада 5та туғруқ зали, 2та операция хонаси мавжуд. Ҳар бир палата 4 ўринли. 

Туғруқ комплексида айни пайтда 1 нафар бўлим мудираси  ва навбатчи  акушер-гинекологлар, 10 нафар шифокор хизмат кўрсатади. Шифокорларнинг 9 нафари олий тоифали, 1 нафари 1-тоифали, 1 нафари 2-тоифали. Шунингдек, 152 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 52 нафар кичик тиббиёт ходимлари, жами 225 нафар тиббий ходимлар оналар ва чақалоқлар саломатлигига масъул.

Туғруқ бўлимида жорий йилнинг 10 ойи давомида қабул қилиш режаси 2740та бўлиб, амалда 4098 нафар ҳомиладор аёлларга тиббий хизмат кўрсатилди. Бўлимда  ҳомиладор, туғадиган ва туққан аёллар учун  барча шарт-шароитлар яратилган.

Аҳоли ва туғруқлар сонининг табиий кўпаяётгани янгидан замон талабларига мос туғруқхона комплексини қуриш заруратини келтириб чиқарди. Бу масала Президентимизга Қорақалпоғистонга ташрифи давомида етказилганидан сўнг, таклиф эътиборга олиниб, тегишли дастурга киритилди.

Шундан сўнг, Тиббиёт бирлашмасида янги – қиймати 14,4 млрд. сўмга тенг бўлган 90 ўринли 4 қаватли туғруқ комплекси замонавий лойиҳаси тасдиқланди ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирги вақтда давом этаётган қурилиш ишлари “Темир бетон” МЧЖ томонидан  олиб борилмоқда. Ушбу объект учун 14,4 млрд. сўм маблағ ажратилиб, замонавий кўринишдаги бино қад ростлади. Катта ҳажмда олиб борилган қурилиш ишлари давомида ушбу бинода барча шарт-шароитлар яратилди.

Эндиликда янги мажмуада аёлларни туғруққа тайёрлаш, кутилмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш борасида малакали шифокорлар маслаҳатхоналари, ҳомиладорларни қабул қилиш, алоҳида кўрик, боғлов хоналари ташкил этилади. Энг асосийси, дунёга янги келган чақалоқларни парваришлаш, соғлиғини қатъий назорат остига олиш, зарур ҳолларда керакли муолажаларни ўтказиш учун янада яхши шароитлар, имкониятлар яратилади. Шунингдек, янги лойиҳа асосида қурилган мазкур замонавий иморатдаги иситиш ва совутиш тармоқлари илғор технологиялар асосида такомиллаштирилиб, энг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.

Туманимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган перинатал хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган бу каби кенг кўламли ишлар тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга хизмат қилади. Оналар соғлигига ғамхўрлик кўрсатиб келаётган, эртамиз эгаларининг соғлом туғилишига масъул бўлган тиббиёт ходимларига касб байрами муборак бўлсин!

Озода Худойберганова.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019