16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:32
Фан ва таълим 👁 184

79-сонли мактабда ўқитувчиларнинг 4К модели бўйича кўникмаларини шакллантириш мақсадида семинар бўлиб ўтди

79-сонли мактабда ўқитувчиларнинг 4К модели бўйича кўникмаларини шакллантириш мақсадида семинар бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 10 ноябрь кунги буйруғига асосан Қорақалпоғистон Республикасидаги Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази томонидан таълим сифати юқори бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларига манзилли методик хизмат кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу йўналишда 24 ноябрь куни Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 79-сонли мактабда бир гуруҳ тажрибали методистлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикасидаги Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази Методик хизмат кўрсатиш бўлим бошлиғи Абатбай Кенесбаев, методистлар, мазкур мактаб ўқитувчилари ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда Методик хизмат кўрсатиш бўлими методистлари Наргиза Матлатипова ва Дилором Айтмуротова йиғилган ўқитувчиларга дарсларида 4К модели бўйича кўникмаларини шакллантириш мақсадида маҳорат дарсларини ўтдилар.

 Айтиш жоизки, замонавий таълимни ривожлантиришда 4К модели асосида ҳаётий кўникмаларни дарсларда унумли ташкил этишга Амударё туманидаги мактабларда ҳам белгиланган режа асосида ишлар давом этмоқда.

79-сонли мактабда ташкил этилган мазкур семинар жараёнида малакали мутахассислар томонидан илғор тажрибалар асосида яратилган ўқув дастурларини амалиётга жорий этиш ва бунинг учун ҳар бир педагогдан талаб этиладиган касбий ривожланиш, янги билим ва дунёқарашга эга бўлиш борасида лозим бўлган билим ва методик тавсиялар берилди.

Шундан сўнг семинарнинг кун тартибига қўйилган педагог кадрлар таркибининг сифати ва уларни касбий ривожлантиришга доир масалалар юзасидан соҳа вакилларининг маърузаси тингланди.

Семинар давомида мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Моҳигул Ражапова ва Лайло Ражапбоева, қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Қирмизи Нурманова, бошланғич таълим ўқитувчиси Гўзал Камоловалар очиқ дарслар ўтди.

Методик хизмат кўрсатиш бўлими методистлари томонидан ўтказилган очиқ дарслар таҳлил қилинди ва ўқитувчиларга дарслар самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Методик хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Абатбай Кенесбаев ўз сўзида мактаб педагогика жамоасининг аксариятини ёшлар ташкил қилишини ва уларнинг шижоати, ғайрати, фаоллигидан мамнун эканлигини айтиб ўтди.

Мактаб ўқитувчилари ўтказилган маҳорат дарсларидан тегишли хулоса чиқариб, дарс жараёнида тавсия этилган методлардан унумли фойдаланиб, таълим сифатини оширишга интилишларини айтишди.

Семинар якунида ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия беришда амалга оширилиш лозим бўлган ишлар ҳам таҳлил қилинди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019