16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:01
Саломатлик 👁 362

ЁШЛАРГА ЭРТА ТУРМУШ ҚУРИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

ЁШЛАРГА ЭРТА ТУРМУШ ҚУРИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

Амударё туманидаги amunews.uz веб-сайти таҳририятининг маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида эрта турмуш қуришнинг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

26 декабрь куни Янгиобод маҳалласидаги 87-сонли мактабда ўтказилган ушбу тадбирда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази директори Гавҳар Чимбайчиева, туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Инобат Ўрозматова, туман Тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникасининг қизлар саломатлиги бўлими шифокори Гулистон Ақназарова ҳамда маҳалланинг нуроний онахонлари қатнашишди. Шунингдек, лойиҳа ижрочилари, тумандаги ОАВ ходимлари, мактаб ҳамшираси Назокат Собирова, ўқитувчи ва ўқувчи-қизлар иштирок этишди.

Тадбирни 87-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Маҳбуба Мадаминова очиб берди ҳамда тадбир мақсади ҳақида сўзлаб, иштирокчиларни таништирди. Шундан сўнг, лойиҳа ижрочилари www.amunews.uz веб-сайтининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумотлар беришди ва ушбу тадбирларнинг ёшлар дунёқараши, маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётганини айтиб ўтишди.

Туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Инобат Ўрозматова вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан белгиланган қонуний чоралар, ёшлар ўртасида учрайдиган эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида батафсил сўз юритди. Шунингдек, эрта никоҳ ва эрта туғуруқ каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ва Оила Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани, эрта никоҳнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш ҳамда жамиятда аёлларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий мавқеини мустаҳкамлаш, аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилашга қаратилган мазкур ҳужжатларга асосан никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгилангани ҳақида маълумот берди. Оила кодексининг 15-моддасига асосан никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгилангани, бу ёшда йигит ва қиз жисмоний жиҳатдан ҳам оила қуришга тайёр бўлиши, бироқ ҳаётий, оилавий маъсулият жиддий масала эканлигини ҳисобга олган ҳолда қизларга 20-21 ёшдан, йигитларга 23-24 ёшдан турмуш қуриш мақбул ҳисобланишини тушунтирди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникасининг қизлар саломатлиги бўлими шифокори Гулистон Ақназарова ҳам 15-16 ёш ҳали ўсмирлик даври саналиб, бу вақтда қизлар руҳан ҳамда жисмонан тўлиқ ривожланмаган, шахс сифатида тўлиқ шаклланмаганлиги туфайли организм ҳомиладорлик, туғруқ ва соғлом фарзандни дунёга келтиришига тўлалигича етилмаган бўлишини куюнчаклик билан сўзлади. Эрта турмуш натижасидаги эрта фарзанд кўриш ёш она ва ундан туғилажак бола саломатлигига маълум даражада хавф туғдиришини таъкидлаб, она ва бола ўлими кўрсаткичи ҳам бошқа ёшдагиларга нисбатан эрта турмуш қурган аёлларда кўпроқ кузатилишини эътироф этди.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази директори Гавҳар Чимбайчиева эса йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири эканлигини, туманда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, тиббий маданиятни ошириш ва ёшларнинг никоҳга оид тушунчаларини кенгайтириш, қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди. Ундан ташқари, эрта никоҳ қурган оилаларнинг аксарияти ҳаётининг иккинчи ёки учинчи йилларидаёқ ажралиб кетишини, бундай ҳолатлар ёш оилаларда кўпинча тиббий, психологик, ижтимоий муаммолар пайдо бўлиши билан боғлиқлигини таъкидлади.

Тадбир давомида маҳалланинг нуроний онахонларидан таълим соҳаси фахрийлари Зиёда Халиллаева ва Турдигул Қурбонбоевалар ҳам ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, қизларга панду-насиҳатлар қилишди. Никоҳ ва оила масаласига ота-оналар ҳам доимо катта аҳамият беришлари лозимлигини, илмли ва касб-ҳунарли аёлгина комил инсонни тарбиялай олишини, эрта, вояга етмасдан турмуш қурганларнинг аксарияти ота-онасининг қарамоғида яшаши ёки турмушига дарз кетишини ҳаётда кўп кузатишганини айтишди. Йигит-қизларнинг эрта турмуш қуриши, катта ҳаётга тайёр эмаслиги, ўзаро келиша олмаслик, муомала маданиятининг шаклланмагани, рўзғор ишларида уқувсизлик каби жиҳатлар оқибатида айрим оилалар бузилиб кетишига сабаб бўлишини қайта-қайта таъкидлашди.

www.amunews.uz веб-сайтининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган давра суҳбати давомида ёшлар шу каби маърузаларни тинглаб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019