16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:38
Саломатлик 👁 402

ХИТОЙ ҚИШЛОҒИ ЁШЛАРИ ТАНИҚЛИ ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

ХИТОЙ ҚИШЛОҒИ ЁШЛАРИ ТАНИҚЛИ ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Ҳар қандай халқни ва миллатни дунёга танитувчи омиллардан бири – бу унинг маънавияти, адабиёти ва жўшқин шеъриятидир. Чунки адабиёт бор жойда, шеърият ҳоким давраларда кўнгиллар бирлашади, улуғ устоз шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов айтганларидай, “кўнгиллар-кўнгиллардан сув ичади!” Бу – инсон руҳиятининг тозаришига, маънавий баркамолликка ишора.

www.amunews.uz веб-сайти таҳририятининг Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси иш режасига кўра, Амударё туманининг Хитой овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ёзувчи ва шоирлар билан Хитой қишлоғи ёшларининг учрашувида ҳам яхши шеър, самимий суҳбат, ўзаро фикр алмашувлардан иштирокчилар маънавий баҳра олдилар.

Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш, уларнинг дунёқарашини ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида амалга оширилаётган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасидаги мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилари ижодий Уюшмаси аъзоси, шоир Турсунбой Абдуллаев, Ўзбекистон Ёзувчилари ижодий Уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, шоира Робия Йўлдошева, Ўзбекистон журналистлари Уюшмаси аъзоси, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котибаси Озода Худойберганова, 2-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари, ўқитувчилари, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ойбек Отамуродов, Баҳодир Шомуродовлар иштирок этишди.

Учрашув тадбирини таниқли ёзувчи ва шоир Турсунбой саломчи Абдуллуев очди ва www.amunews.uz веб-сайти ижодкорлари томонидан “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида туманнинг турли ҳудудларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг ёшлар тарбияси, оилаларда барқарор маънавий муҳитни шакллантиришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Шу билан бирга мамлакатимизда Учинчи Ренессансни барпо этишда ёшлар китобхонлигининг тутган ўрни тўғрисида қимматли фикрлар билдирди.

Шундан сўнг, шоира Робия Йўлдошева айни пайтда балоғат ёши остонасида турган ўқувчи-ёшлар билан самимий мулоқот ўтказди. Уларни янада яхши ўқишга давъат этиб, Хитой қишлоғидан етишиб чиққан академик-олимлар, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, айни пайтда дунёнинг ривожланган давлатларида таҳсил олиб, илмий изланишлар олиб бораётган бўлғуси олим ёшлар хусусида сўзлаб берди, ёшларни ўқиб-изланишдан тўхтамасликка давъат этди.

Тадбир давомида навбатма-навбат Турсунбой Абдуллаев, Робия Йўлдошевалар янги шеърларидан ўқиб бердилар.

Ўзбекистон Журналистлари Уюшмаси аъзоси, иқтидорли журналист Озода Худойберганова иштирокчиларга китобхонликнинг аҳамияти, турли бузғунчи оқимлардан ҳимояланишдаги ўрни, мафкуравий хуружларга қарши курашда инсоннинг китобдан олган билими мустаҳкам қалқон бўлиши хусусида ҳаётий мисоллар орқали фикр юритиб, адабиёт ва шеъриятнинг юксак маънавий қудрати тўғрисида сермазмун маъруза қилди.

Самимий ва дилдан мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув тадбири иштирокчилар қалбида китобхонликка, адабиёт ва шеъриятга меҳр-муҳаббат туйғусини мустаҳкамлагани билан катта аҳамият касб этди.

Муяссар Халиллаева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026