16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:19
Иқтисодиёт 👁 309

Меҳнат ярмаркасида 13 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди

Меҳнат ярмаркасида 13 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлашга устувор аҳамият қаратиб келинмоқда. Бу борада қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда.

Амударё тумани Камбағалликни қишқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси ҳам бандликни таъминлаш йўлидаги чора-тадбирлардан биридир.

Жорий йилнинг 26 январь куни ўтказилган меҳнат ярмаркаси туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, туман Мажбурий ижро бюроси, туман Прокуратураси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Тадбирни туман Камбағалликни қишқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Рашид Салаев очди ҳамда олиб борди. Рашид Салаев ўз сўзида бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли бандлигига кўмаклашиш, аҳолини иш билан таъминлаш, бўш иш ўринларини яратиш борасида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар хусусида тўхталди.

Хусусан, бандлик бўйича янги таъсирчан механизмлар жорий этилаётгани, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратилаётгани, жойларда тегишли масъуллар томонидан “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишлаш тизими асосида иш олиб борилиб, аҳолининг муаммолари, иш билан банд қилиш масалалари ўрганилаётгани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Азиз Тажиев ҳамда туман прокурори катта ёрдамчиси Равож Темирбаевлар сўзга чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қатор амалий чоралар кўрилаётгани, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлашга кўмак берилаётгани, бу каби амалий ишлар аҳоли фаровонлиги, оилаларнинг даромади барқарорлигига хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги қатор тижорат банклари ҳамда 41 та корхона ва ташкилотлар 115 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Тадбир мобайнида 14 нафар ёшлар, 19 нафар аёллар, 3 нафар мактаб битирувчилари, 1 нафардан ногиронлиги бўлган, жазони ижро этиш муассасасидан келган ва алимент тўловчи фуқаролар, шунингдек, 3 нафардан ҳарбий хизматдан ва меҳнат миграциясидан келган фуқаролар,  жами 45 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этдилар.

Ярмарка давомида 4 нафар ёшлар, 8 нафар аёллар, 1 нафар мактаб битирувчиси, жами 13 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди. 3 нафар ёшлар ва 2 нафар аёллар касбга ўқитиш, қайта ўқиш курсларига юборилди. 5 нафар ёшлар, 7 нафар аёллар эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Меҳнат ярмаркаси мобайнида масъуллар томонидан иштирокчиларнинг меҳнат қонунчилиги борасидаги барча саволларига тегишли жавоблар берилди. Шунингдек, ишга жойлашиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Чарос Арслонова,  туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026