16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:27
Иқтисодиёт 👁 379

Солиқ инспекцияси ходимлари томонидан коррупцияга қарши тарғибот тадбирлари ташкил этилди

Солиқ инспекцияси ходимлари томонидан коррупцияга қарши тарғибот тадбирлари ташкил этилди

Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.

Маълумки, давлат бюджетининг катта қисмини солиқ тўловчиларидан тушган даромадлар ташкил этади. Бу тизим энг кўп манфаатлар кесишган, пул маблағ айланмалари ҳажми катта бўлган соҳалардан бири ҳисобланади. Соҳанинг коррупциядан холи бўлиши, шаффоф фаолият юритиши мамлакатнинг иқтисодий мустаҳкамлиги ва ривожида муҳим омил саналади.

Солиқ тушумларини, асосан тадбиркорлар тамонидан тўланган маблағлар шакллантиради. Тадбиркорлар сони ортиши ва қонуний фаолияти бюджед даромадини оширади. Яширин иқтисодий фаолият мамлакат иқтисодига жиддий зарар етказиб, мулкий табақаланиш кескинлашувига, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда кўплаб муаммоларга сабаб бўлади.

Ҳар бир инсонда, айниқса, давлат ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларда коррупцияга қарши иммунитет – “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган бўлиши замон талабидир. Давлат ва жамиятни коррупциядан холи қилиш мақсадида доимий равишда ташкилотлар, тадбиркорлар ва аҳоли орасида тарғибот ишлари, профилактик суҳбатлар амалга ошириляпти. Коррупцион ҳолат ҳақида хабар бериш учун ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилган.

29 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими бош инспектори Элёр Эшназаров амударёлик тадбиркорлар билан учрашиб, профилактик суҳбат ўтказди. Мазкур тадбир давомида бошқарма ходими тадбиркорларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш билан бирга соҳадаги солиқ тизимига доир мавжуд муаммолар ва камчиликларни ўрганди. Агар Солиқ инспекцияси ходимлари тамонидан таъмагирлик ҳолатлари кузатилса, ишонч телефонларига хабар бериши сўралди.

Шунингдек, коррупция ва бошқа қонун бузилиш ҳолатларига қарши мамлакатимизда олиб борилаётган муросасиз кураш ҳақида ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда мазкур ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тадбиркорларга атрофлича маълумот берилиб, махсус амалий қўлланмалар топширилди. Бу каби тарғибот-ташвиқот тадбирлари аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда муҳим омил саналади.

Шу куни Амударё тумани Солиқ инспекцияси фаоллар залида ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими бош инспектори Элёр Эшназаров, Амударё тумани Солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Одилбек Аширбоев, туман прокурорининг ёрдамчиси Оғабек Юлдашев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Умид Ўразалиев ҳамда Солиқ инспекциясининг шахсий таркиб ходимлари иштирок этди.

Йиғилишни туман Солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Одилбек Аширбоев очди ва йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Тадбирда сўз олганлар ҳар бир ходим фаолиятида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиши, касбига садоқат билан хизмат қилиши, тадбиркорлар ва фуқаролар тамонидан билдириладиган ноқонуний таклифларга йўл қўймасли ва шу каби бошқа масалаларда фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Таъкидланганидек, коррупцияга мойил ходим давлат ва жамият ривожига жиддий тўсиқ саналади. Коррупцион муҳитда рақобат ва ишбилармонлик ривожланмайди ҳамда меҳнат адолатли баҳоланмайди. Оқибатда эса мамалакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кутилган самарани бермайди.

Тўғри, кишилик жамияти мавжуд экан бу иллатни бутунлай таг-томири билан қуритиш имконсиздир. Аммо ҳар бир инсон коррупцияга қарши курашишни бош вазифаси деб билсагина, уни жиловлаш мумкин. Жамоатчилик назорати фаол бўлмас экан, белгиланган қонуний нормалар ҳаётимизда амалий натижа бермайди. Шундай экан, мамлакатимиз ривожи, халқимизнинг фаровон турмуши ўз қўлимизда эканлигини унутмайлик.

Ёдгорбек Аширбоев, туман Солиқ инспекцияси ходими

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026